Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 3.58 Mb.
bet77/78
Sana02.06.2024
Hajmi3.58 Mb.
#1840139
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасининг жисмоний жиҳатдан саломатлик чўққисига эришиши, танасидаги биологик ва психофизиологик жараёнлар унинг кайфиятида ижобий туйғулар сифатида ўрин олиши ва руҳиятда ўз-ўзидан қониқиш, ишонч хиссининг юзага келишига асос бўлади. Демак, чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасининг камолотга эришишини тушунишда унинг туғилганидан то етук кадр бўлгунга қадар куч-қувватга тўлишини, саломатлик борасида комилликка эришишида акмеологик ёндашув ва кетма-кетлик муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

ХХI аср инсоният тарихида инсон билимининг энг юқори даражага кўтарилиши, унинг ақлу-заковати, фикрлаш қобилияти, манавияти ва таффакурининг бойиб бориши орқали професционаллик даражасини ривожланиб бориш лозимлигини талаб этмоқда. Аммо, «қобилият, истеъдод, комиллик, инсондаги интилувчанлик акмеологик ёндашув билан узвий боғлиқ. Интилувчанлик - истак, хоҳиш, майл, қизиқиш, хобби ва бошқалар ўзини очиқ ёки яширин ҳолда кўрсатади. Етуклик ҳолати инсонда кутилмаганда ва бирданига пайдо бўлмайди. Унга ва унинг қандайлиги учун инсонни барча ўйчан ҳаёти «ишлаб беради», фақат табиатдан берилгани учун эмас, балки инсонни етуклик босқичига қандай жисмоний мустаҳкамлик захираси билан яқинлашуви кўпроқ яшаб ўтилган турмуш тарзи билан боғлиқ бўлади»[1]. Демак, акмеологик ёндашув ҳам чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ўз соҳасининг етук кадри, мутахасиси, мазкур соҳа учун талаб қилинадиган кўникмаларга эга ижтимоий шахс сифатида шакллантишга имконият яратади.


Акмеологик ёндашувнинг асосий хусусияти шундан иборатки, у чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасининг ўзини англашига йўналтирилган интенcив тарбияга алоҳида урғу беради. Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасининг ўз-ўзини назорат эта олиши, имкониятлардан самарали фойдаланиш ва касбий фаолиятга, жанговар тайёргарликка, тажрибага эгалиги, ўзига ишончни акс эттиришнинг ортиқча эҳтироссиз, рационал тарзда амалга ошишини таъминлайди. Зеро, «акмеологик изчиллик, яъни мукаммаллик чўққисига интилиш, бу — инсон ҳаётининг ажралмас хусусияти бўлиб, бу ибора орқали шахсий, касбий ривожланиш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга мойиллик англатилади. Бундай изчиллик инсоннинг ижодий потенциалида ва касбий маҳоратида ўз ифодасини топади. Акмеологик изчиллик инсон ҳаёт-мамотининг онтологик атрибутидир, яъни инсоннинг туғилганидан токи умрининг охиригача бўлган индивидуал ривожланиш йўлини қамраб олади»[2]. Демак, акмеологик изчилликдаги комолот чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида касбий кўникмаларни ривожлантиради.

Download 3.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling