Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 3.58 Mb.
bet76/78
Sana02.06.2024
Hajmi3.58 Mb.
#1840139
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

3. Қонун устуворлигини тан олиш яъни, чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасининг улғайиши, билим ва кўникмаларини ошиши, жисмоний ва руҳий етуклигининг ошиши жамият олдида маълум масъулият олиши билан ифодаланади. Улғайганлик хуқуқий жиҳатдан маълум ваколатлар бериш билан бирга чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасига маълум меъёрларга риоя қилишга оид мажбуриятларни ҳам юклайди. Масалан, ўз манфаатларини мустақил равишда ҳимоя эта олиши билан бирга Ватан олдидаги бурчи, масъулиятининг англаниши кузатилади.

4. Ўз касбининг моҳир устаси яъни, чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасида айнан мана шу даврдан касбий ихтиссолашув бошланади ва кўп ҳолларда ҳатто умрининг охиригача ўз ҳаёти мазмуни деб қарайди. Касбий фаолиятнинг маълум даврига келиб касб, инсон шуғулланадиган меҳнат фаолияти унинг мавқеини таърифлашдаги асосий манбага айланади ва одамлар нигоҳида унинг жамиятдаги ўрнини белгиловчи асосий негизга айланади. Акмеологик ёндашув чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасини табиий ва ижтимоий етукликка эриштиради. Уни фаол шахс сифатида тушуниш, уни етук шахс сифатида талқин этиш акмеологик ёндашув самарадорлигини белгилаб беради. Шу муносабат билан, чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасини бир бутун тузилма сифатида тушунган ҳолда ундаги индивидга, шахсга ва субъектга хос жиҳатларни алоҳида таҳлил этишимиз мумкин. Таъкидланиб ўтилаётган ҳар бир жиҳат унинг алоҳида субстрати сифатида акмеологик даврда ўзининг мукаммаллик чўққисига эришади.

5. Жисмоний ва генетик лаёқатларнинг ривожланиши. Маълумки чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасига хос бўлган қобилиятлар негизида унга хос бўлган туғма лаёқатлар ва психофизиологик омиллар намоён бўлади. Айнан талабалик даврига келиб бу лаёқатларнинг тўла равишда намоён бўлиши, уларнинг ривожланиб қобилият даражасига етиши ва энг асосийси, унинг қайси қобилиятларга эга-ю, яна қайсиларини ривожлантириш устида ишлаши кераклиги ҳакида англаш иқтидорига эга бўлади.

Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасининг жангавор ва жисмоний етуклиги - мураккаб жараён бўлиб, унинг физиологик жараёнларини мураккаб шаклда ўзаро уйғунлашуви асосида юзага келади. Айнан етуклик ва улғайганлик даврига келиб инсон организмидаги барча аъзолар ўзининг меъёрий шаклига эришади ва танадаги барча аъзолар ўртасида маълум мувозанат кузатила бошланади.


Download 3.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling