Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 365.05 Kb.
bet61/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

ёш оила;

  • ҳомиладор аёл;

  • гўдак бола;

  • болалар 1ёшдан 14ёшгача ва ўсмирлар 15 -18 ёшлар;

  • ёшлар19 дан 29ёшгача;

  • ўрта (30 – 45ёш) ва етук ёшдагилар (46 – 59ёш);

  • кексалар (60-74ёш) ва кексалар(75 – 89 ёш).

    Аҳолини бундай гуруҳларга тақсимлаш, яъни ажратиш орқали тарғибот-ташвиқот ишларида самарага эришиш мумкин. Аҳолининг ижтимоий мавқеи ҳамда ёшига қараб ажратиш орқали стандартлар ва алгоритмларни ишлаб чиқиш ҳам осон кечади.ҳар бир мақсадли гуруҳ юқорида келтирилган 4 та аспектдан самарали фойдаланиши (маънавият, руҳий, жисмоний ва тиббий аспектлар) ва ахлоқий-одобий омилларга таяниши лозим. . Мақсадли гуруҳларга ушбу стандартларни киритиш учун популяцион шунингдек мотивацион алгоритмларни СТТШда таъсир этувчи восита сифатида қўллаш мумкин. Стандартлар (эталон, норма, меъёр), турмуш тарзини шакллантириш учун йўналиш бўлиб ва бунда Шифокорнинг тўғри ҳаракатини, аҳолида гигиеник ўқитиш ва тарбиялаш ишларини ўтказишда, турли саломатлик гуруҳларини ўрганишда хатоликларга йўл қўймасликда қўлланилади.Баъзи ҳолатларда у ёки бу стандарт турларини қўллаш ўрнига, унинг синоними – критерий тушунчасидан фойдаланилади. СТТШ тадбирларини ўтказишда аста-секин қўйидаги қабул қилиш даражаларига эришиш ёки шаклланишига эътибор бериш керак бўлади: маълумотмотивацияишонтириш - билим - кўникмахулқнинг шаклланиши – ҳаёт тарзининг шаклланиши.

    1. Маълумот – бу стандартнинг ёзма ёки бошқа усул кўринишидаги шакли.

    2. Мотивация ушбу стандарт саволига жавоб бериш. СТТШ асосида қўйидаги мотивация шакллари ётади:

    • Ўз-ўзини асраш – агар инсон ҳаётига қандайдир таъсир таъқиб қилаётган бўлса, ушбу таъсирнинг олдини олади.

    Мотивация: «Мен бу таъсирни қабул қилмайман, чунки у ҳаётим ва саломатлигим учун хавфли».

    • Талабларга этномаданият бўйсуниш - жамиятимизда ўзоқ, давомли муддатда фойдали одатларни, кўникмаларни танлаб ва ташқи муҳит хавф омилларига қарши тизим ишлаб чиқди. Мотивация: «Мен этномаданият талабларига буйсинаман, чунки мен яшаётган жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлишни ҳоҳлайман. Менинг соғлом турмуш тарзим нафақат ўзим, оилам учун, балки бошқалар учун ҳам фойдалидир».

    • Ўз етуклигидан баҳра олиш. Мотивация: «Ўзимни соғлом сезиш, менга хурсандлик, қувонч келтиради, соғлом бўлиш учун, нимаики керак бўлса, шунгу розиман, бажараман».

    • Ўз етуклиги сақлаб қолиш. Мотивация: «агар мен соғлом бўлсам, жамиятда юқори даражадаги поғоналарга кўтарилишим мумкин ва кўп нарсаларга эришишим мумкин».

    • Турли хил ўзгаришларга (маневр) мослашиш. Мотивация: «Агар мен соғлом бўлсам, ўзимнинг интилишимга қараб, жамиятда ўз вазифамни ва ўрнимни топа оламан». Соғлом шахс касбини ва ҳар қандай ҳолатларда оиладаги ўрнини соғлом танлай олади.

    • Жинсий етуклик. Мотивация: «Саломатлик менга жинсий саломатликни ва оилавий тинчликни беради ».

    • Юксак чуққиларга эришиш учун қулай шароитга эга бўлиш. Мотивация: «Мен соғломман, жисмоний ва психологик ноқулайлик безовта қилмайди».


    1. Download 365.05 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   70




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling