Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 365.05 Kb.
|
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билим
- Хулқи
- Турмуш тарзисаломталик ўзгаришларини асоий тенденцияларини аниқлайдиганетакчи умумлашган омилдир. 1. Ёш оила мақсадли гуруҳи
- Жисмоний омил
- Иқтисодий омил
- Жинсий (етуклик) омили
- Ёш оила” мақсадли гуруҳининг маънавий аспекти
- Ёш оила” мақсадли гуруҳида руҳий аспектлар.
Ишонтириш – бу билимларнинг тўғрилигига ва кераклигига ишонч ҳосил қилишдир, шунингдек сўз орқали индивидга таъсир қилишдир.Шахс томонидан қандайдир фикр ёки маълумотни қабул қилиш, уни асослаб мустақил таҳлил қилиш ва баҳолаш тушунилади. Ишонтириш учун озгина вақт талаб этилади. Буни амалга ошириш учун турли хил маълумотларни қўллаш ва юксак ораторлик қобилияти талаб этилади. Ишонтириш – ишониш, тарбия жараёнидаги амалиёт майдонидаги асосий усуллардан бири ҳисобланади.
Билим– бу ўз шахсий гигиенаси, кун тартибини ташкил этиш, зарарли одатларни йўқотиш ҳақида маълум миқдорда ахборот тўплашга эга бўлиш демакдир. Кўникма (одат) бу таъсир, комплекс гигиеник омилларни доимий бажаришга ундашдир. Кўникма ишлаб чиқиш жараёни – берилган вазифаларни бажариш йўли билан (бир мақсадга қаратилган, махсус ҳаракатлардан иборат бўлган, такрорланиб турувчи ҳаракат) амалга оширилади. Ушбу кўникмалар бажарилиши натижасида мустаҳкамланади ва юксалади, одат тусига кириб қолади. Кўникмаларни бажарилиши кўрсаткичига қандай амалга оширилишини уйламасдан, уни бажаришга тайёр турган шахс ҳисобланади. Кўникмалар шаклланишида олинган билимларига таянган ҳолда ҳаракат тез ва аниқ бажарилади. Хулқи – бу муҳит билан ўзаро боғлиқ жараён бўлиб, унга мослашиш мақсадида фаол бўлган ўзгаришдир.. Турмуш тарзи – бир бутун мақсадли гуруҳнингёки индивиднинг ҳаётий ажралмас қисмидир.Турмуш тарзисаломталик ўзгаришларини асоий тенденцияларини аниқлайдиганетакчи умумлашган омилдир. 1. Ёш оила мақсадли гуруҳи – оила бу ҳар бир жамиятнинг ячейкаси ҳисобланиб, бўлажак турмуш ўртоқлар оила қўришга тайёр бўлишлари лозим. Жамиятнинг ва ижтимоий ҳаётнинг бир бўлаги тариқасида оиланинг ўзига хос вазифалари бор, ўз навбатида бу вазифаларнинг ҳар бири маълум билимларга эга бўлишни ва энг муҳимимаъсулиятни ҳис қилиш талабини қўяди. Оиладаги ҳаёт вазифалари қўйидагича:ташкилий, иқтисодий, хўжалик юритиш билан боғлиқ бўлган, репродуктив, тарбиявий,валеологик ва ниҳоят яратувчанлик вазифасидир. Шунинг учун 5 та никоҳ омилларини ўрганиш катта аҳамиятга эга: 1. Жисмоний омил ёки бир-бирини ёқтириш, мослиги омили- бу булғуси келин-куёвларнинг бир-бирига жисмоний ва ташқи симпатияларининг (чиройи, қомати, овоз тембри, манераси, хулқи, сўзлашиши, мимикаси, кийиниш одоби ва озодалиги) мослиги тушунилади. Бу одатлар танишувнинг биринчи босқичларида аниқланиб, ўзининг биргаликдаги ҳаётида салбий ёки ижобий томонларини намоён қилади. 2. Иқтисодий омил иқтисодий статуси нуқтаи назаридан ҳар бирининг имконият даражаси аниқланади. 3. Маънавий омил (билим даражаси, ўқимишлилиги) келин-куёвларнинг дунё қарашининг бир-бирига мослиги аниқланади, бундан ташқари уларнинг дунёқараши ва тарбияси. Турмуш ўртоқларнинг маънавий тарбияси ва уларнинг маданияти, билими бир хил даражада бўлса, бундай оила бахтли саналади.Бунақа оилаларда оила маданияти яхши шаклланади. 4. Жинсий (етуклик) омили, ҳар бир томоннинг жинсий яқинлик ва иккита (критерий) бўйича – жинсий конститутцияси типи бўйича; - жинсий мулоқат моделининг мослиги бўйича аниқланади. 5. Руҳий омил, яъни турмуш ўртоқларнинг руҳий мослиги, бу мослик хусусий ва ҳиссий аспектларни ўз ичига олади. Бир-бирини тушуниш, шахсиятини сақлаган ҳолда ва руҳий адаптация даражаси қониқарли никоҳдан далолат беради. ”Ёш оила” мақсадли гуруҳининг маънавий аспекти Стандартлар: маълумоти (билим), дунё қараши, жавобгарлик,умумий маданият, меҳнатсеварлик, хулқи, юксакликга интилиш. Санаб ўтилган стандартлар бола тарбиясида керак бўлиб, келгусида ушбу жараён шахс бўлиб ва ёш оила бўлиб шаклланишида катта аҳамият касб этади. Популяцион алгортимлар – протокол тушунчасига яқин бўлган атама бўлиб, у СТТ шакллантиришнинг ҳар босқичидаги ҳаракатлар тизимининг аксидир,бошқача қилиб айтганда, ҳар бир мақсадли гуруҳ учун аниқ ҳолатда қўлланиладиган ҳаракатлар механизмидир.Бу йўналишларни жамиятнинг тизимли, босқима-босқич йўналтирилган болаларни болалар боғчасида тарбиялаш жараёнида, мактаб, лицейларда, коллежларда, шунингдек маҳаллаларни жалб қилган ҳолда оиланинг шаклланишида, тиббий ва билим юрти муассасаларида амалга ошириш мумкин. Ёшлар орасида позитив стандартлар ўзбек халқининг авлоддан-авлодга ўтаётган қадриятлари, менталитети, ҳар бир оиланинг анъаналарига асосланиб шакллантирилади. Ёшларни тарбиялаш жараёнида аждодлар угитига таянган ҳолда олиб борилади.Ўз.Рда махсус ташкил этилган муассасалар фаолият юритибгинга қолмасдан, балки «Маънавият, маърифат»,«Оила» маркази ва бошқа бир қатор ташкилотлар иш олиб боради. Барча марказлар ва ташкилотлар ёшларнинг маънавий шаклланишида катта рол уйнайди. Мотивацион алгоритмлар, гуруҳли ва индивидуал даражада таъсир этилса яхши самара беради.Мотивацион алгоритмларда барча стандартларда бир вақтнинг ўзида иш олиб бориш мумкин эмас, бунинг акси босқичма-босқич кўриб чиқиладиган стандарт танланиш керак бўлади. Масалан: билим «таьлим» стандарти умумий ва махсус билим ва кўникмаларни ўзлаштириш билан ҳарактерланади. Ўзи ўрганиши ёки ўқув муассасаларида ўқитиш йўли билан амалий ҳаётга тайёрланиш, дунёқарашини шакллантириш асосида шахснинг билим доираси ривожланади. Мотивация асоси бундай ҳолатларда: атроф-муҳитни билиш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, энг яхши олий билми юртида ўқиш, тинч оила, юқори маош олиш ва ўзининг эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун сифатли ҳаёт тарзи ҳисобланади.Ишонтириш жараёнида, стандарт бўйича “таълим” билим олишнинг позитив аспектларини таҳлил қилиш, ушбу стандарт тўрини қабул қилмаслик сабабларини очиш: масалан, дангасалик ёки турли ўйинларга вақтни бекор ўтказиш, бундан ташқари турли ёмон оқибатга олиб келувчи уйинлар, спиртли ичимликларга ружу қўйиш ва бошқа зарарли одатлар. Бу турдаги полемика ёш инсонларнинг билимга бўлган муносабатининг механизми ва сабабларини очмасдан, балки ушбу мақсадли гуруҳ ҳаётида бу каби кўникмалар самарали таъсир этиши мумкин. Билим таълим жараёнида олинган ва амалиётга тадбиқ этиладиган аниқ кўникмаларга айтилади. Бундай ҳолатларда кўникма деб, ўқув муассасаларига қатнов, тажрибалар ўтказиш, қайтариш, эсда сақлаб қолиш, ўқиш ва ёзиш каби амалий ҳаракатлар сингдирилган жараён тушунилади. Бундай таълим босқичлари бир-бирига боғлиқ жараён ҳисобланади.Мотивацион алгоритимнинг охирги босқичи бу – турмуш тарзини шакллантиришдир. “Маълумотли”- “Ёш оила” мақсадли гуруҳининг маънавият аспекти стандартига тўғри ёндошилса, турмуш тарзи ҳар бир шахс ҳаёти позициясининг ажралмас бир бўлаги бўлиб хизмат қилади. “Ёш оила” мақсадли гуруҳида руҳий аспектлар. Руҳий аспектлар учун стандартлар қўйидаги фазилатларда намоён бўлиши мумкин: толерантлик яъни ҳамжиҳатликда, жон куярликда, оқилаликда, одоб-ахлоқда ва хушмуомалаликда. Аёллар эса:бокиралик, мулойимликни шакллантиришлари лозим, ҳамиша ўзиникини уқтиришга интилишдан қочишлари керак. Булғуси турмуш ўртоқларнинг руҳий мослигини аниқлашда, популяцион алгоритмни яратиш энг муҳим омил ҳисобланади.Популяцион алгоритм қўйидаги йўналишлар билан белгиланади: руҳий мослик – психолог маслаҳати, ёш инсонларни руҳий тайёрлаш билимларини шакллантиришни таълим тизимига киритиш; жинсий тарбия ва интим муносабати маданиятини шакллантириш. Download 365.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling