Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 365.05 Kb.
bet64/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

«Ҳомиладор аёл» мақсадли гуруҳи.
Ҳомиладор аёллар – ижтимоий йўналишга эга бўлган мақсадли гуруҳ сифатида ҳам кўриб чиқиш мумкин. Ҳомиладор бўлиш бу физиологик жараёндир. Бу жараён катта, юқори эътиборни талаб этади. Бундай ҳолатларда аёлни руҳий чиниқтириш, руҳий кўмак бериш, бола ва унинг саломатлигига, қолаверса ўз саломатлигига бўлган эътиборни кўчайтиради. Ўзбекистонда охирги ўнйилликда оналарнинг репродуктив саломатлигига бўлган эътибор кўчайтирилди. Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш тизимида бу йўналиш асоий вазифалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун, ҳомиладор аёл перинатал ва скрининг марказларида домий назоратда бўлишади. Бу каби тадбирларнинг ҳаммаси Республикада оналар ва болалар ўлимини камайтириш эҳтимолини беради. Ҳомиладорлик жараёни кечишини муваффақиятли олиб боришда нафақат тиббий кўриклар, балки руҳий кўмак яъни оилада тинч-тотув фаровон муҳитни яратиш талаб этилади.
Ҳомиладорлик даврида руҳий нуқтаи назардан қўйидаги лаҳзаларда иш олиб борилади: - ҳомиладорлик даврида бўладиган физиологик ўзгаришлар билан таништириш;
- ҳомиладорлик даврида аёллар учун ҳарактерли бўлган эмоционал ва руҳий ҳолатлар тўғрисида маълумотга эга бўлиш;
- ўз ҳаёти ва туғилажак бола ҳаёти учун жавобгарлик ҳиссини сезиш, оила аъзолари билан болани соғлом ўсиб ўлғайиши учун шароит яратиш;
- ҳомила шаклланиши мобайнида стрессли вазиятлардан, оғир юкларни кўтаришдан эътиборли ва тўғри овқатланишга эътиборли бўлиш;
- қарор қабул қилишни ўрганиш ва ҳомиладорлик ҳолатларига ижодий мослашиш усулларини топиш, жавобгарликни ҳис этиш (руҳий, ижтимоий етуклик).
Юқорида кўрсатилганларга қараб, ҳомиладорлик даврида кўп қиррали валеологик принципларга риоя қилиш мақсадида аниқ стандартлар (критериялар) яратилади ва бу соғлом бола туғилиши учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Маънавий аспект маълумки, шахснинг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган стандартлар: билим, жавобгарлик, позитив хулқ .
Популяцион алгоритм бу стандартларга, авваломбор республикада соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишда репродуктив саломатлик бўйича қўйидаги ишлар амалга оширилиши шарт: билим бериш муассасаларида репродуктив саломатлик саволлари бўйича ёшларни ўқитиш тизимини шакллантириш, ОАВда ёшлар учун тизимли маълумотлар дастўрини амалга ошириш;
Мотивацион алгоритм, позитив турмуш тарзини шакллантириш, тўғри ёндошиш учун ҳомиладор аёллар билан гуруҳли ёки индивидуал тарзда иш олиб бориш яхши самара беради.
Билим – стандарти бу авваламбор ҳомиладор аёлнинг ўзига тегишлидир. Ҳомиладор аёллар ўз даврида саломатлигига қолаверса бола саломатлигига маъсуллигини ҳис қилган ҳолда ёндошиш керак. Шунинг учун, ҳомиладор (маълумот босқичи) аёл зарурий билимларга эга бўлиши, ҳомиланинг турли босқичларида ўзини тўғри тута билиш қоидаларини, (мотивация босқичи) овқатланишда микроэлементлар билан бойитилган нарсаларни кўпроқ истеъмол қилишни, дам олишни, шахсий гигиена қоидаларини ва турмуш ўртоғи билан жинсий муносабатларини тўғри шакллантиришни билмоғи лозим. Авваламбор (ишониш босқичи), ушбу стандарларни тушунишга ва фикрлашга халақит берадиган барча сабабларни очиш керак бўлади. Мотивацион алгоритмнинг кейинги босқичлари:олган билим ва кўникмалар ҳомиладор аёлларнинг организми резервларини кўтаради, хавф омиллари таъсирини камайтиради, шунингдек туғувчи аёл хавфли туғруқни хавфсиз туғруққа айлантириш эҳтимолига эга бўлиш хулқларини шакллантиришга эга бўлади.Бундай билим ва кўникмалар позитив турмуш тарзини шакллантиришга таъсир қилади ва ўз саломатлигига бўлган муносабатини оширишга ёрдам беради

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling