Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Мавзу №6: Шифокорлик этикаси ва тиббий деонтология. Тиббиётга шахслараро муносабатлари. Шифокор имиджи
Download 365.05 Kb.
|
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги
Мавзу №6: Шифокорлик этикаси ва тиббий деонтология. Тиббиётга шахслараро муносабатлари. Шифокор имиджи.
Ер юзасидаги энг қадимий касблардан бири - бу тиббиётдир. Тиббиёт ўзининг кўп йиллик тарихи давомида бошқа касблардан муҳим томонлари билан фарқ қилувчи шифокорлик касбининг бой тажрибаларига эга бўлди. Барча бошқа касблар каби - шифокорлик касби ҳам ўзига хос ахлоқий ва этик нормаларига эга. Шифокорлик этикаси асосида тарихий тараққиёт жараёнида шаклланган муҳим хислат - гуманизм - инсонийлик, одамийлик етади. У ўз навбатида тиббиёт ходимларининг беморлар, соғлом одамлар, жаъмият орасида олиб борадиган даволаш-профилактика ишларидаги меъёрий муносабатларини, маънавий ҳулқи, аҳлоқи, этик нормаларини белгилайди. Ҳозирги кунда шифокор этикаси ва тиббиёт деонтологиясининг умумий ва хусусий томонларини ёритиб берувчи кўпгина адабиётлар мавжуд. Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил “20” январдаги “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида” ги 34-сонли буйруғи ушбу қоидаларни тартибга солувчи асосий хужжат хисобланади. Этика ҳақидаги тушунча нафақат инсонларнинг бир-бирига бўлган, балки билимга бўлган муносабатини, ахлоқий бойлигини белгилайди. Биринчи марта "этика"сўзи Аристотель томонидан таклиф этилган бўлиб, унда философ ушбу термин орқали инсоний аҳлоқ ҳақидаги фанни тушунган. Шифокор этикаси (юнонча "этос"-одат, характер) Шифокорнинг беморни саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятидаги ҳатти - ҳаракати, аҳлоқи, ҳулқи, одати, касбий бурчига бўлган муносабати, манфаати, виждони ва касбига муносиблиги ҳақидаги фандир. Деонтология эса беморни даволаш ва инсонлар орасида касалликларни олдини олишга қаратилган тиббиёт ходимларининг бурчи фаолиятидаги қоидалар, принциплар мажмуасидир. Шифокор этикаси ва тиббиёт деонтологияси, тиббиёт ходимининг фуқаролик бурчини бажаришдаги аҳлокий нормалари, муносабатлари Шифокор ҳатти - ҳаракатидаги қоида ва принципларга асосланади. Этик нормалар инсон фаолиятининг, ҳатти ҳаракатининг, юриш - туришининг меъёрлари сифатида жамият томонидан шахснинг ўз виждони, аҳлоқий масъулияти орқали назорат қилиб борилади. Ушбу фаолиятни бузилишини гарчи қонун билан жазоланмасада, лекин жамият ҳамда ўз виждони томонидан қораланиши ёки таҳқирланиши ҳар қандай маъмурий жазодан кўра оғиррок ҳисобланади. Бизнинг мамлакатимизда Шифокорлар, тиббиёт ходимлари фаолиятида намоён бўлувчи Шифокор этикаси ва деонтологияси инсонийлик тамойилларига асосланган. Бизга маълумки, тиббиёт пайдо бўлиш билан тиббиёт ходимларининг аҳлоқий нормалари, ҳулқ - атворлари, одатларини қайдэтувчи принциплар ҳам шакллана борди. Қадимда ҳам этика ва деонтология масалаларига алоҳида эътибор берилган. Масалан: Аристотель, Гиппократ, Ибн Сино, Абу Бакр ар Розий каби тиббиёт асосчиларининг асарларида бу нарса яққол кўзга ташланиб туради.Тиббиётни ҳозирги босқичида 2 та муҳим йуналишга эътибор бериш лозим. Биринчидан: тиббиётдаги ихтисосликларни кўпайиши ҳамда ташхис қўйиш ва даволаш учун янгидан-янги техник асбоб-ускуналарни қўлланилиши. Иккинчидан: тиббиётнинг тараққий этиб бориши билан ҳозирги кунга келиб дунёда 2 тур касалликларнинг пайдо бўлганлиги. а) Инфекцион - паразитар касалликлар. Ушбу касалликлар кўпроқ жаҳоннинг ривожланаётган давлатларида тарқалган. б) Ноэпидемик касалликлар. Бу касалликлар энг ривожланган давлатларда шу жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам кенг тарқалган. Ҳозирги кунда касалликлар структурасининг асосини юқумли касалликлар эмас балки, сурункали касалликлар эгаллаган. Ушбу касалликлар келиб чиқиши кўпроқ жамиятнинг ижтимоий ривожланишидаги техник жараёнлар билан боғлиқлиги сабабли ҳозирги кунда жамики тиббиётда фаолият кўрсатаётган олимларни диққат эътиборини ўзига жалб қилаяпти. Юқоридаги касалликлар цивилизация оқибатида келиб чиққан деб қаралмокда. Кўпгина олимларнинг фикрлари бўйича ушбу касалликларни келиб чиқишининг асосий сабаблари адаптацион - мослашиш, инсон организмининг бошқарувчиси бўлмиш реактивлик, нейроэндокрин кортикал фаолиятларни бузилишидадир ва бу бузилиш ўз навбатида ташқи муҳит, жумладан ижтимоий муҳит таъсирида келиб чиқади. Ҳозирги кунда аҳоли орасидаги касалланиш структураси ва ўлим сабабларининг асосини ташкил этувчи энг кўп тарқалган касалликлар жумласига: юрак қон томир, онкологик, нейро-эндокрин, асаб руҳий ва бошқа касалликлар киради. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда ҳар - бир беморга индивидуал ёндашиш улардаги касалликларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур диққат эътибор билан ўрганиш ва уларни олдини олишга алоҳида эътибор бериш лозим. Илмий техник революция, фаннинг тараққий этиши оқибатида ҳозирги замон клиник диагностик усулларда техник лаборотория асбоб- кенг қўлланилмокда, бу эса Шифокор билан бемор орасигабир парда тортгандай, гуёки улар орасига воситачилар кирибқолгандай. Бу эса бемор ва Шифокор орасидаги муносабатга ўз салбийтаъсирини кўрсатмоқда. Айниқса, баъзи бир ҳозиргизамон тиббиётчилари (НЕОгиппократлар) бундай ўта даражадаги ихтисослашган тиббиётга, техниканинг кириб келиши тиббиётнинг кризиси деб қарашмокда. Шифокорни эса инсон организмидаги у ёки бу деталларини ремонт қилувчи бир техник сифатида қарашмоқда. Бундай қарашларга бирмунча бўлсада асос бор. Шунинг учун ҳам ҳозирда Шифокор билан бемор орасидаги муносабатга ва ижтимоий профилактикага ҳамда беморни даволашда унга тўла қонли бир шахс сифатида қараш, эътибор бериш талаб этилади. Мана шу вазифаларни ҳал этишда Шифокор этикаси ва тиббиёт деонтологиясини роли ниҳоя даражада бекиёсдир. Чунки ушбу фан Шифокор билан беморнинг бир бирига яқинлашувига профилактик фаолиятнинг янада кенгайишига олиб келади. Албатта, ҳар қандай юқори даражадаги Шифокор этикаси ва тиббиёт деонтологияси меъёрларига асосланган, - Шифокордан яна бир муҳим ижтимоий аҳамиятга молик бўлган томон, яъни кучли билим ва касбий маҳорат бўлишилигини талаб этилади. Бўлажак Шифокорни бемор билан бўладиган муносабатга ўргатиш ва ушбу мақсадга эришиш учун тиббиёт ўз олдига Шифокорлик этикаси ва тиббиёт деонтологиясини кўндаланг қўяди. Шифокор этикаси ва тиббиёт деонтологиясининг асосий вазифаси Шифокорга одоб, ахлоқ, меҳр - шафқат умум инсоний маданият, соғлом турмуш тарзи элементларини сингдириб боришдан иборат. Шифокор этикаси ва тиббиёт деонтологияси мазмунан қуйидаги асосий масалаларни ўрганади. 1. Шифокор ва бемор ўртасидаги муносабат. 2. Шифокор ва беморнинг яқинлари (дўстлари, қариндош уруғлари, ота - онаси) ўртасидаги муносабат. З. Шифокор - тиббиёт ходимлари орасидаги ўзаро муносабат. 4. Шифокор сири. З. Шифокор хатоси. Download 365.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling