Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Тиббиёт муассасасига қўйиладиган талаб, шифокор ва тиббиёт


Download 365.05 Kb.
bet68/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Тиббиёт муассасасига қўйиладиган талаб, шифокор ва тиббиёт ходимлари орасидаги муносабат.
Тиббиётнинг ҳозирги тараққиёт жараёнида тиббий ёрдамнинг сифатини оширишга қаратилган ҳар - бир шифокорнинг шахсий маъсулияти бутун тиббиёт муассасасининг масъулияти билан тўлдирилиши лозим. Чунки беморга хизмат кўрсатиш фақатгина шифокорнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки бутун тиббиёт муассасаси жамоасининг вазифаси хисобланади.
Шунинг учун жамоанинг барча аъзолари орасида ҳар - куни тарбиявий ишлар олиб бориш кераклигини эсдан чиқариш керак эмас.
Бемор даволаниш ёки шифокор билан маслаҳатлашиш учун шифокордан олдин у биринчи навбатда рўйхатхонага (регистратурага) мурожат этади. Шу ердан унинг тиббиёт муомуласи, тиббиёт ходимлари билан биринчи учрашуви бошланади. Демак, айнан шу жойда беморларни ҳайрихохлик билан кутиб олинишини тўғри ташкил этиш керак. Амбулатория, поликлиника, стационардаги барча жамоанинг, ходимларнинг диққат эътибори беморга ёрдам беришга қаратилганлигини ҳис этиши керак. Регистратура, қабулхонадаги кичик ва ўрта тиббиёт ходимларининг бемор билан ҳайрихох муносабати, беморни даволанишига бўлган ишончини уни тиббиёт муассасасига бўлган меҳрини уйғота олиши керак.
Хоналарни, кутиш жойларни жиҳозлашга, уларни безашга алоҳида эътибор бериш керак. Тиббиёт муассасасидаги барча муҳит беморни тинчлантириши ва унинг даволаниши учун бўлган ишончини оширишга хизмат қилиши керак.
Стендлар, кўргазмали ташвиқот деворий газеталар, беморни даволанишига бўлган ишончини уйғотадиган даражада тайерланган бўлиши керак. Бемор ўзини эркин тутиши учун, Шифокор қабулидаги муҳит оддий, ортиқча дабдабаларсиз бўлиши лозим.
Стационар шароитидаги ички-тартиб, интизомга, муҳитга алоҳида
эътибор берилиши керак. Одатда стационарга оғир хасталикларга учраган беморлар ёткизилади. Улар ўткир касалликка чалинган бўлиши, ёки касалликни кечиши туфайли уларни амбулатория шароитида даволаш тегишли самара бермаслиги мумкин. Шунинг учун бундай беморларнинг руҳияти анча паст таъсирчан бўлиши мумкин. Беморлар ўрганилмаган стационар шароитига тушганларидан сўнг, улар касалликларнинг оқибатидан хавотирланадилар, доимо Шифокор кўригини, текширишлар, лаборатория анализларини, операцияни, муолажани, мутахассислар маслаҳатларини кутадилар. Бу албатта беморнинг руҳиятига таъсир этмай қолмайди. Улар ҳар - қандай текширишларга катта қизиқиш билан қарайдилар. Битта хонадаги беморлар билан фикр алмашадилар. Беморларнинг ўзаро бундай фикр алмашишлари баъзан уларни аҳволини ёмонлашувига - эрготогенияни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ёши, ташхиси, касалликнинг кечиши шахсий интеллектуал хусусиятлари бўйича бир-бирига мос беморларни бир палатага ётқизиш мақсадга мувофиқ бўлади. Доимо бўлимдаги психологик муҳитни ўрганиб бориш, жамоа орасида психотерапевтик ишларни олиб бориш керак.Даволаш муассасасидаги беморга кўрсатилаетган тиббий хизматнинг мажмуасида ҳар қандай "майда-чуйдалар" ҳам катта ахамиятга эга. Шифохонадаги ички-тартиб, шарт-
шароитлар бемор учун қулай бўлиши лозим, беморларнинг манфаатларини уйлаб тузилган бўлиши керак. Бўлимнинг шинамлиги, ундагосойишта тинч ва ишончли муҳит, даволаш-муҳофазалаш тартиби, бўлимда ишнинг аниқ бир меъёрда ташкил этилганлиги, ҳар-кунлик муолажаларни ўз вақтида бажарилиши муҳим психотерапевтик аҳамият касб этади. Ўрта тиббиёт ходимларининг ишини тўғри ташкил этилмаганлиги, улардаги ноаниқликлар, беморлар ҳолатига таъсир этади. Техник муолажаларни бажаришда ҳамширалар гунг бўлишлари керак эмас.
Ўрта тиббиёт ходимининг тактикаси, шифокор тактикасига мос тушиши
керак. Шифокор бемордан унинг ташхисини сир тутган ҳолда, Шифокор, лаборант ёки рентгентехник беморга унинг касаллигини ташхисини айтиш деонтологик принципларга ёт ҳол ҳисобланади. Ҳамширанинг нотўғри ҳатти-ҳаракати, ёки беморга ҳар-хил гапларни гапириши, касалликнинг оғирлашувига, ёмонлашувига олиб келиши мумкин буни тиббиётда саророгения деб хам аталади (“зогого” лотинча сўз бўлиб ҳамшира деган маънони англатади). Шунинг учун ҳам бўлимда хизмат кўрсатаётган ходимлар, ҳамширалар орасида доимий равишда тарбиявий ишларни олиб бориш керак бўлади.
Беморни обход қилиш муҳим психотерапевтик ва психопрофилактик тадбир ҳисобланади. У номига, юзаки, шаблон асосида бўлиши керак эмас. Шифокор обходга олдиндан яхшилаб тайерланиши, ҳар-бир бемор билан бўладиган суҳбатни кўз олдига келтириши лозим. Айрим беморларни, шифокор палатадаги қўшнилардан ҳоли ҳолда, иложи бўлса ўзини хонасида кўриши лозим.
Обход даврида шифокор, ишга алоқаси бўлмаган хар-хил нарсаларга алахсирамаслиги, ишга алоқаси бўлмаган гапларни сўзламаслиги, айрим ходимлар, айниқса ходимлар ва беморлар орасида низо келтириб чиқармаслиги керак.
Кўп ҳолларда профессор ёки доцент иштирокида ўтадиган обход даврида шифокорлар беморнинг касаллик тарихи ҳақида ҳар томонлама тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қилади. Бундай хол обходни чўзилиб кетишига, бошқа қўшни хоналардаги беморларни обходни кутиб бетокатланишига олиб келиши мумкин. Айрим шифокорлар обход даврида беморни даволаш бўйича тўғри маслаҳат олиш мақсадида, унинг олдида, олиб борилаетган даволаш муолажалари яхши наф бермаётганлигини ёки бўлмаса беморни ногиронликка ўтказиш ҳақида гапириб, маслахат сўраган бўлади. Бу мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳол ҳисобланиб, беморнинг рухиятига салбий таъсир этади ва касалликни оғирлашувига олиб келади. Бундай маслаҳатлар шифокорнинг хонасида олиб борилиши лозим. Бемор,шифокорнинг ёрдамга муҳтож эканлигини гувоҳи бўлмаслиги керак.
Шифокор ҳар-бир беморни ҳар-куни кузатишга, кўрикдан ўтказишга вақти етмаган тақдирда ҳам, ўзининг барча беморларини бир бор кўриши шарт. Бемор билан суҳбатда унинг руҳиятини кўтариш мақсадида, озгина бўлса хам унинг саломатлигини яхшиланиб бораётганини таъкидлаши лозим. Беморни шифохонадан чиқишига ҳам олдиндан тайерлаб бориш керак. Бемор яхши бўлиб қолган тақдирда ҳам уни қўққисдан касалхонадан чиқариб юбормаслик керак. Бу беморнинг норозилигига, баъзан ортиқча шикоят келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling