Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Шифокор билан беморнинг қариндош-уруғлари


Download 365.05 Kb.
bet67/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Шифокор билан беморнинг қариндош-уруғлари ўртасидаги муносабат.
Иш фаолияти юзасидан шифокор беморнинг қариндош-уруғлари билан яқин муносабатда бўлади. Тиббиётнинг айрим соҳаларида, хусусан педиатрия, психиатрия ва айрим сурункали касалликлар билан хасталанган беморларнинг қариндош-уруғлари билан бундай муносабат тўғри ташхис қўйиш учун жуда ҳам муҳим хисобланади. Чунки шифокор асосан анамнез ҳақидаги маълумотларни, касалликнинг кўриниши, унинг ривожланиши, касалликнинг бошланиши, келиб чиқиши сабаблари ҳақидаги маълумотни асосан беморнинг қариндош уруғларидан олади. Агар педиатрия соҳасида бемор бола ўз ҳақида сўзлаб бера олмаса, психиатрия яъни руҳий касалликлар клиникасида беморнинг руҳий хасталиги сабабли анамнестик маълумотлар субъектив ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Тиббиётнинг бошқа соҳаларида беморнинг қариндош-уруғлари билан
шифокор орасидаги алоқа унчалик мустаҳкам бўлмасада қариндош- уруғлар, ўзига яқин, қадрли киши бўлган, бемор тўғрисида қизиқиши ваунинг саломатлиги ҳақида маълумотлар олишга интилиши мумкин. Албатта шифокор билан унингқариндош-уруғи ўррасидаги бундай муносабат бемор учун, уни муваффақиятли даволаниши учун фойдадан холи эмас.
Беморнинг қариндош-уруғлари ўртасидаги муносабатда шифокор ўзини қандай тутиши керак?
Авваламбор шифокор қариндош-уруғлар билан бемор ўртасидаги ўзаро муносабатни, улардан қайси бирининг ҳурмати бемор олдида юқори эканлигини, аниқлаши ва шифокор ана шундай қариндош-уруғларга суяниб иш тутиши керак. Бу Шифокор учун, беморга психотеропевтик таъсир ўтказиш учун ўта зарурдир.
Қариндош - уруғлар беморни даволашда шифокорни иттифоқчилари бўлишлари керак. Аммо беморни олдида камроқ ҳурмат - эътиборга эга бўлган қариндош - уруғлар билан ҳисоблашмаслик шифокор томонидан катта хатога йўл қўйган бўлинади. Беморнинг қариндош-уруғлари ҳам руҳан эзилишни эсдан чиқармаслик керак ва улар ҳам кўпинча эътибор талаб бўлишади.
Кўп ҳолларда улар ортиқча безовталанган, тўлқинланган, бўлишади, ўзини қўярга жой топиша олмайди, баъзан эса йиғлашлари ҳам мумкин. Баъзан шифокор билан тортишиши, унга ҳар-хил шартлар қўйиши, шифокорнинг ҳатти - ҳаракатини қоралаши, ундан шикоят қилиши, беморни даволашда ёрдам бериши ўрнига ҳалақит қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам шифокордан катта диққат - эътибор, нозик сезги, сабр-чидам керак. Ҳар - қандай шароитда ҳам шифокор беморнинг фойдасини кўзлаб иш тутиши керак. Беморнинг аҳволи тўғрисидаги барча маълумотларни уларнинг қариндош-уруғларига айтиш керак эмас, чунки улар беморга бу ҳолда гапиришлари мумкин.
Кўп ҳолларда беморнинг қариндош - уруғлари беморга муолажа қилинаётган ёки уни текширилаётган пайтда ўзларини ҳам иштирок этишини талаб этадилар. Агар бунга зарурият бўлмаса, уларнинг иштирок этиши мақсадга мувофиқ эмас. Бундай ҳатти - ҳаракатларни ортиқча эканлигини шифокор беморнинг қариндош-уруғларига беморнинг йўғида ётиги билан тушинтириб бериши лозим. Қариндош - уруғлар билан ўтказилган, қўпол оҳангда, ортиқча формализм ва фамильярностьга йўл қўйган шифокорга, унга бўлган ҳурматни пасайтиради унга ишончсизлик туйғусини уйғотади. Безовта талабчан қариндош-уруғлар билан шифокорнинг нотўғри муносабати, икки томонни келишмовчилигига ва қолаверса икки томонни ҳам ёмон оқибатларга олиб келишига сабаб бўлиши мумкин.
Баъзан қариндош-уруғлар, ўзининг қариндошлик, ота-оналик ҳис туйғуларидан келиб чиққан ҳолда, беморга ёрдам бериш мақсадида, шифокорнинг бандлигига ёки унинг чарчаганлигига қарамасдан ундан ўзларига алоҳида эътибор беришни, гапларига қулоқ солишни даволаш усулини ўзгартиришни талаб этади. Бундай ҳолларда Шифокордан ўзини ҳиссиётларини бошқара олиш, оғир, босиқ бўлиш талаб этилади.
Баъзан эса қариндош-уруғлар шифокордан керак бўладиган қўшимча (лаборатория) текширишларни даволаш чора - тадбирларни ўтказишни талаб этади. Бу талаблар одатда ҳар-хил илмий-оммабоп рисолалар, журналлардан олинган саёз билимларга асосланган бўлади. Бу пайтда қариндош-уруғларга бундай чора-тадбирларга эҳтиёж йўқлигини тушунтириб бериш учун шифокорда етарли касбий тайергарлик бўлишлигини талаб этади.
Баъзи-бир қариндош-уруғлар шифохоналарда беморга алоҳида шарт-шароит яратиш учун шифокорга ҳар-хил совғалар ҳадя этиши мумкин. Агар шифокор бундай совғаларни қабул қилсада табиийки унинг обруйи ўз - ўзидан пасаяди.
Айрим шифокорларни ҳар-хил йуллар билан беморнинг қариндош-уруғларидан қимматбаҳо совғалар талаб қилиши, ўзининг айрим мақсадларини амалга ошириш мақсадида хизмат вазифасидан келиб чиққан ҳолда таниш-билишдан фойдаланиш ҳеч қандай деонтологиқ принципларга тўғри келмайди. Бундай ходисалар бизнинг жаъмиятимиз томонидан қаттиқ қораланади ва жаъзосиз қолмайди, чунки бундай ҳол шифокор қасамёдининг асосий принципларини, шифокорлик касбининг аҳлокий нормаларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling