Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 365.05 Kb.
bet63/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Мотивацион алгоритмнинг стандартларидан бири, маънавий-толерантлик (ҳамжиҳатлик) толерантлик тушунчаси ҳақида маълумот беради. Ушбу стандартдаги мотивация толерантликнинг муҳимлиги оилавий ҳаётдаги бир-бирини тушуниш, ҳурмат қилиш ва оилавий муҳитнинг тинчлигида акс этади. Кейинги босқич ишонтириш, оиладаги толерантлик стандартларидан олинган муҳим тушуниш жараёни бўлиб, ушбу жараённинг оилада қанчалик нафи тегаётганлигини, толерантликнинг шаклланишида нима тўсқинлик қилаётганлигини тушунтириш. Билим – бу толерантлик шаклланишида вазиятни фикрлашни индивидуал ва гуруҳли даражада олиб борилган суҳбатлар шаклланишидир. Мотивацион алгоритмнинг кўникмалар ишлаб чиқиш босқичи – турмуш ўртоқларнинг бир-бирига муносабати толерантлиги кўникмаларининг шаклланиши, оиладаги бир-бирини ҳурмат қилиш муҳитини ва турли хил ҳаётий вазиятларда бир-бирини тушуниш каби кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатдир. Оиладаги “толерантлик” стандартларини кўриб чиққанимизда шуни ёдда тўтишимиз керакки, юқори босқичларда санаб ўтилган мотивацион алгоритмлар инсоннинг “хулқи”га таъсир қилувчи восита ҳисобланиб, яхши оила яратишдаги муҳим омиллар саналади. Хулқнинг бундай шаклланиши турмуш тарзининг позитив шаклланишига олиб келувчи муҳитни яратади.
«Ёш оила» мақсадли гуруҳининг жисмоний аспектлари учун стандартлари
Жисмоний аспектларга стандартлар: жисмонан комилликга интилиш, тренажёр заллар, фитнес клубларга боришга ундовчи ҳаракатларда ўз аксини топади, яъни жисмоний соғломлашиш нуқтаи назаридан ҳаёт тарзи фалсафасини тараққий этиш омилларида ўз аксини топади. Популяцион алгоритми: жисмоний юксалишга қарши интилиш, спортга қизиқтиришни болалар боғчасидан ва билим юрти тизимларидан бошлаш; оилани жисмоний юкламаларни қизиқишини фаоллаштириш учун, уларнинг жисмоний маданиятини ошириш шунингдек тарғибот ишларини олиб бориш.
Мотивацион алгоритм - бунақа стандартдаги саволларни таҳлил қилишда «жисмоний юксалишга интилиш» ёки «жисмоний саломатлик» тушунчаларини ҳаётий муҳтожлик каби оилага киритиш тушунилади. Бу стандартларнинг шаклланиши маълумот орқали олиб борилади. Бунинг учун ушбу алгоритмдаги мотивация, ҳаёт фаолиятинингпозитив тизими ҳисобланади: яхши саломатлик- юқори кайфият, ҳаёт сифатининг яхшиланиши, оилада бир-бирини тушуниш ва оила тинчлиги, жамиятда ва иш фаолиятида вазифаларини ўз вақтида бажариш, яхши ташқи кўриниш, иқтисодий юксалиш. Ишонтириш,босқичида жисмоний аспект стандартлари фойдасини ва мотивация босқичини кўчайтириш ишлари олиб борилади. Жисмоний юкламаларнинг фойдасинии ҳар доим ҳам позитив қабул қилинмайди: (дангасалик, маъсулиятсизлик) сабабларига кўра.Бунинг учун ушбу стандартга эҳтиёжини уйғотиш, буни эса билим натижаси стандарти каби қабул қилиниши катта наф беради. Кейинги кўникмалар босқичида – бизга маълумки, орттирилган билимлар орқали амалиётда қўлланиладиган ҳар бир аниқ ҳаракат (м-н: жисмоний машқларни охиригача бажариш). Мотивацион алгоритимнинг якуний мақсади, фаол позитив хулқни шакллантириш, ўзининг жисмоний саломатлигини яхшилашда ва билган ҳолда жисмоний маданиятини ошириш ҳисобланади.Турмуш тарзининг шаклланишида хулқ асосий вазифани бажаради ва саломатликни сақлаш ҳам ўз-ўзидан шаклланади.
Ёш оила” мақсадли гуруҳининг тиббий аспектлари. Тиббий аспектнинг асосий стандартларини қўйидагича изоҳлаш мумкин: “ўз саломатлигига бўлган жавобгарлик” ва “ўз саломатлиги ва касаллиги тўғрисидаги билимларга эга бўлиш”. Популяцион алгоритм: Никоҳдан ўтиш арафасида ўз саломатлигига бўлган назоратни кўчайтириш асосий мақсад ҳисобланади. Бундай ҳолатларда: оила, соғлиқни сақлашнинг бирламчи звеноси (УАШ), никоҳни қайд қилиш муассасалари- ЗАГСлар, “Саломатлик” Институти, ОАВлари никоҳдан ўтишда турли даражадаги аҳоли саломатлиги муаммоларини, айниқса ёш оилалар учун саломатлиги муаммоларига бўлган муносабатларини тизимли равишда маълумотлар чуқур сингдирилган дастурлар орқали ўргатилиб борилади. Мотивацион алгоритм ўз саломатлигига бўлган жавобгарлик муҳимлиги тўғрисидаги маълумот олишдан бошланади. Мотивация босқичида шуни яъна бир бор ёдда тўтиш керакки, саломатлик, соғлик ва касалликлар тўғрисидаги билим нима беради. «Саломатлик – туман бойлик, қолганлари эса саломатликсиз ҳеч нарасадир».Ишонтиришбунда ёшларнингўз саломатлигига бўлган жавобгарликни ҳис қилишда нима халақит беради: (ҳаётий кўникмаларнинг шаклланиши тизимининг йўқлиги, дангасалик ёки паст жавобгарлик). Билимўз саломатлигига бўлган жавобгарлик каби фикрларининг акс этишидир. Кўникмалар мотивацион алгоритм босқичи бўлиб, кўриб чиқилаётган стандартларнинг амалий шаклланишини кўрсатади.Ҳар хил вазиятларда амалий кўникмаларни таҳлил қилганимизда қўйидагича савол туғилади – бу менга нима беради?. Соғлом бўлсак, саломатлик ҳамма нарса беради – бу ҳолатни таҳлил қилиб бўлмайди. Юқорида кўрсатилган барча босқичлар хулқнинг яъни турмуш тарзининг шаклланиши учун асосий йўналиш бўлиб хизмат қилади

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling