Збекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Download 0.49 Mb.
bet20/49
Sana17.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1539887
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
KITOB Gidrofizika va SBT

Синов саволлари:

  1. Дарё ҳавзаларининг сув мувозанати тенгламаларини ечиш усулларини қайси муаллифлар ёритиб берган?

  2. Ер усми ва ер ости оқимлари қандай ажратилади?

  3. Қайси даврда дарёларнинг умумий оқимида ер ости сувларининг ҳиссаси катта бўлади?

  4. Умумий намланишни қандай аниқлаш мумкин?

2.2.3. Кўллар ва сув омборлариниш сув мувозанати тенгламалари
Ушбу мавзуда қўллар ва сув омборлари сув мувозанати тенгламалар кирим ва чиқим қисми элементларини ҳисоблаш усуллари, шунингдеқ турли даврлар учун сув мувозанати тенгламаларини тузиш масалалари ёритилган.
Сувнинг кирим ва чиқим жараёнлари билан аниқланадиган сув мувозанати ички ҳавзаларда моддаларнинг сақланиш қонунини акс эттиради ва уларнинг гидрометеорологах режимининг асосий характеристикасидир. Сув мувозанатига асосланиб, ҳавзада кечадиган сув алмашинишининг физик ва кимиёвий жараёнларини ва шунингдек инсон хужалик фаолиятининг сув заҳираларига бўлган таъсирини бахрлаш мумкин. Кўллар ва сув омборларига сувнинг келиб қуйилиши куйндаги манбалар ҳисобига бўлади:
l. Ep усти ва ер ости оқимлари;

  1. Сув ҳавзалари юзасига ёққан ёғин;

  2. Сув бўшнинг ҳавза юзасига конденсацияси.

Сувнинг сарфланиши эса қуйидаги йўллар билан содир бўлади:
1. Ер усти ва ер ости оқимлари;
2. Кўллар, сув омборлари юзасидан буғаниш.
Маълум вақт оралигида кўллар ва сув омборларидаги сув ҳажмининг ўзгариши мувозанатнинг аккумуллция элементлари билан белгиланади, уларнинг энг асосийси бу кўл ва сув омборларининг косасидаги сувнинг аккумуляциясидир. Юқоридаги компонентлардан ташкари, сув мувозанатида яна бир қатор элементлар ҳам катнашади, уларнинг қийматлари кичик бўлганлиги учун фақат сув омборларининг сув мувозанатидагина муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шу элементлар қаторига қуйидагилар киради:
1. Кирим компонентаарига:
турли иншоотлар орқали тугонлар шлюзлар, кема катнайдиган магистрал каналларининг тусиклари ва хоказолар орқали ўтган сув миқдори;
2. Чиқим компонентларига:
суғориш ва сув билан таьминлашга сув олиш, иншоотлар орқали сувнинг шимилиши ва йўқотилиши;
3. Аккумуляция компонентларига:
Қирғоқлардаги муз ва қор қопламидаги сув ҳажми, дарёларнинг сув омборларига қуйилиш жойидаги сувнинг тўпланиши, қиргоқ тупроқ-грунт қатламидаги сувнинг аккумуляцияси.
Демак, кўл ва сув омборларининг тури ва оқар ёки окмаслигига ботиқ ҳолда, сув мувозанати тенгламасидаги асосий элементлар бир хил бўлади. Факдт сув омборларининг сув мувозанати тенгламасига кўлларга хос бўлмаган элементлар киритилади. Умуман олганда, ички ҳавзалардаги сув айланиш жараёни At вақт оралиги учун қуйидаги кирим ва чиқим Элементларийинг алгебраик йиғиндиси нолга тенг бўлганлиги билан ифодаланади:
кирим қисми: Vпр + Vпр + Vос + Vпс+ V'cm + V'cm + V = 0 (1)
ёки hпр + hпр + hос + h + h cm + h'cm + h = 0 (2)
бу ерда Vпр ва hпр ер усти оқими (кирим). V’пр ва h’пр -ер ости оқими, Voc ва hoc ҳавза юзасига ёққан ёғин, Vnс ва hnс -сув юзасидан буғланиш ёки конденсация, Vcm ва hcm -ер усти оқимлари (чиқим) V’ccm ва hcm ер ости оқим, V -ҳажмнинг ўзгариши, А-сув сатҳининг ўзгариши.
Биринчи тенгламадаги сув мувозанати элементлари сув ҳажмида ифодаланган (м3, м3 106, км), иккинчи тенгламада эса катлам куринишида (мм, см) ифодаланган. Юқоридаги тенгламалар сувнинг кирим-чиқим қисмлари уртасидаги мувозанатни акс эттиради.
Кўллар ва сув омборларида сув юзаси майдони ва сув ҳажми Ўзаро боғланади, уларнинг Ўзгариши эса, сув мувозанати элсмснтларининг Ўзгариш қонуниятларини ифодалайди. Натижада сув сатҳининг Ўзгаришлари сув мувозанати элементларшшнг ҳам Ўзгаришига олиб келади. Бу Ўзгаришларни ҳисобга олиш учуп Б.Д.Зайков қуйидаги сув мувозанати тенгламасини тавсия этади:
Vпр + V’пр +*hос *F(H)+ hnс *F(H)+ Vcm *(H)+V’cm *(H)+V=0 (3)
бу ерда, F(H)-ҳавза майдони (F) ва ўртача сув сатҳи (Н) ( t) вақт оралиги учун ўзаро боғланишни акс эттиради.
Юқоридаш тенгламалар сув сатҳи катта амплитудали тебранишларга эга бўлган сув омборлари учун кенг қўлланилади.
Тенгламадарга сув омборига хос бўлган қушимча кирим-чиқим элементлари киритилади ва, шунишдек аккумуляция компонентлари алоадца ҳисобга олинади. Демак сувнинг тупланиши сув омборининг косасида, дарёларнинг қуйилиш жойида, ҳавзанинг тупроқ - фунт ва муз қопламларида содир бўлади. Сув омборларининг сув мувозавати тенгламаси турли ҳисоблаш оралииқ учун қуйидага кўринишга эга:
Vо + Vб + Vс + Vос+ V'пр –(Vcm + V’cm+V3+Vnc )=Vr +Vp+ Vn +Vcnл+H
бу ерда:

  • Vо - асосий дарёлар оқими,

  • Vб - ёнбағирлардан қуйилган оқим,

  • Vс - турли гидротехник иншоотлари орқали сув омборларига ташланган сув ҳажми,

  • Vос -қуйи гидротехник иншоотлар орқали ўтган сув ҳажми ва шунинг ичида тугондан фильтрланган сув ҳам ҳисобга олинади,

  • V'пр суғоришга, сув таъминотига ва бошк.а талабларга олинган сув миқдори,

  • Vcm - cyв омборининг косасидаги сув ҳажмининг ўзгариши ёки аккумуляция миқдори,

  • V3 - сув омборига қуйиладиган дарёларнинг қуйилиш жойида тўпланган (аккумуляция) сув миқдори (гидроствордан қуйи жойлашган дарёнинг қисми учун).

  • Vn - сув омборининг киргок грунтларида тўпланган ер ости сувлари,

  • Vcnл - аккумуляция, қор ва муз конламидаги тўпланган сув миқдори,

- H - колдиқ, мувозанат орттирмаси.
Қолган элементлар (3) тенглама бўйича.
V0 +V б + Vс -6y умумий оқим (5) тенгламада Vпр деб белгиланган.
(3) ва (5) тенгламаларда Vпр , Vпр ва Vос - булар доимо мусбат ишорали бўлади.
Vcm , V’cmва V3 - доимо манфий ишорада бўлади.
Vn - кондесация вақтида мусбат ишорали, буғланиш вайтида манфйй ишорага эга бўлади, V эса (3) ва (5) тенгламадаги аккумуляция элементлари сув омборида сув кувайганда манфйй ишорада ва сув камайганда мусбат ишорада бўлади. (3) ва (5) тенгламадаги барча элементлар ҳавзаларнинг сув мувозанатида турли аҳамиятга эгадир. Бунинг сабаби ҳавзаларнинг оқар ва окмаслигидир. Лекин барча кўл ва сув омборларининг кирим қисмида асосий уринни ер усти оқимлари ва ёғин миқдори, оқар кўлларининг ва сув омборларининг чиқим қисмида оқим миқдори эгаллайди. Окмас кўлларда эса буғланиш миқдорига ажратилган.
Сув мувозанатининг қолган элементлари баъзи холларда ҳисобга олинмаслиги ҳам мумкин. Ҳисобга олинмайдиган сув мувозанати элементларига ер ости оқимининг кирим ва чиқим қисмлари киради.'
Текислик дарёлари ва сув омборлари учун бу элементлар жуда ҳам кичик бўлганлиги учун ҳисобга олинмаслиги мумкин, лекин тоғли ва тог олди районларидаги кўлларда бу элементлар катта микдорга эга бўлиб, улар албатта хисобланиши керак. Лекин ер ости ташқил этувчиларни ҳисобга олиш ёки миқдорий баҳолаш жуда кяйин вазифа бўлганлиги учун, улар сув мувозанат тенгламасига алоҳида киритилмасдан, гидрометрик усул ёрдамида ер усти оқими билан биргаликда аниқланади.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда (4) тенгламадан V'пр ,V’cm ва h ни чикарамиз, чунки улар турли йилда ҳар хил ишорали бўлиб, уларнинг кўп йиллик ўртачаси 0 га яқин. Сув мувозанати тенгламаси кун йиллик давр учун қуйидагича бўлади:
Оқар кўллар ва сув омборлари учун:

Оқмас кўлларда эса:

Юқоридаги (4) ва (5) тенгламавар барқарор сув мувозанатини белгилайди. Бу барқарорлик сувнинг кирим ва чиқим элементлари ўртасида маълум аниқ белгиланган кўл ва сув омборшшнг юза майдони ва сув сатҳи учун кузатилади. Бошқа юза майдонлари (сатхлари) учун бу баркарорлик сув мувозанатида кузатилмайди. Барқарорлик сув сатҳи окар кўллар учун қуйидагича аниқланади:



кўллар учун.
Кўллар ва сув омборларнинг сув мувозанати уша жойлаги галрометорологик обсерваторияларда ёки кўллардаги станцияларда тузилади. Сув мувозанатлари барча гидрологиқ метеорологик ва кўллар станцияларининг кузатиш маълум отларига асосланиб, тузил эди; Шунингдек сув омборига ва кўлга қўшиладиган сув дарёлардаги станциялар (постлар) ГЭСлардаги кузатиш маълумотларига асосланган ҳолда тузилади. Сув мувозанатлари йиллиқ ойлик ва декадалнкка булинади. Ойлик мувозанат йил мобайнида мунтазам равишда тузилади, йиллик мувозанат эса йилнинг охирида тузилади. Декадали мувозанат кўп сувлилик дарслар учун тузилади. Сув мувозанатини тузиш учун керакли маълумотлар ҳйжми кўл ва сув омборларининг ҳарактера, уларпииг тури, ок.ар ёки окмаслиги билан, куииладигаи оқим ҳажми, муз қоплами ва бошқалар билан белгиланади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling