Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Пойдеворларнинг емирилишига таъсир қилувчи омиллар


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
Пойдеворларнинг емирилишига таъсир қилувчи омиллар:

сизот сувлари сатҳининг ўзгарувчанлиги; 

сизот сувларининг агрессивлик даражаси

подеворга тушадиган юкнинг ортиши ёки уни юкланиш 
шароитининг ўзгариши; 

қурилишда ер остки қисмининг сифатсиз бажарилиши; 

сифатсиз қурилиш ашёларидан фойдаланиш; 

пойдевор ва бошқа ер ости конструкцияларини эксплуатацияси 
қоидаларининг бузилиши.
Бунда, алоҳида таъкидлаш лозим бўлган нарса, ертўла қисмининг сизот 
сувлари ёки маиший сувлар осида қолишидир. Ертўлаларнинг сув босиши 
аксарият гидроизоляциянинг бўзилиши натижасда юзага келади.
Сўнгги пайтларда сизот сувлари сатҳининг кўтарилиб кетганлигини 
инобатга олсак, биноларда маҳаллий дренаж тармоғнин лойиҳалаш мақсадга 
мувофиқ бўлади.
 
 
 
2.4.2. Деворларда учрайдиган шикастланишлар 
 
Деворларда дарзларнинг пайдо бўлиши ички кучлар тақсимоти 
бузилганлигидан далолат беради. Дарзлар, девор конструкциясида турли 
хилдаги зўриқитш ва деформацияларнинг ташқи белгиси бўлиб ҳисобланади.
Бундай дарзлар аниқланганда, уларни келтириб чиқарувчи манбани аниқлаш 
муҳим ҳисобланади.
Деворларнинг шикастланиши ва деформацияланишига олиб келувчи 
сабабларга қуйидагилар киради:


29 

Бинонинг бир қисмини нотекис чўкиши, бунда деворда кучланганлик 
ҳолати юзага келиб, у дарзларнинг пайдо бўлишига олиб келади; 

Таъсир қилувчи юкга нисбатан конструкция материалини юк кўтариш 
қобилиятининг мос келмаслиги; 

Бинонинг узунлиги бўйича ҳарорат чокларининг йўқлиги; 

Деворларда турли мақсадлар учун техник талабларага риоя 
қилинмаган ҳолда қушимча оралиқлар; 

Заминнинг деформацияси (етарлича чуқурликда ўрнатилмаган 
пойдеворларнинг грунт деформацияси натижасида чўкиши);

Мавжуд бинога тақаб ёки ёнидан йирик миқёсдаги янги 
иншоотларнинг барпо қилиниши ... . 
Девордаги дарзларнинг ташқи кўринишига қараб, уларнинг келиб 
чиқиши сабабини аниқлаш мумкин. Масалан, қаттиқ совуқ натижасида 
заминнинг музлаш натижасида кенгайишидан деворнинг пастки қисмидаги 
дарзлар, юқори қисмидагидан майда бўлади. Агар дарзлар пастга қараб 
кенгаювчи бўлса, у ҳолда бу ҳолат чўкиш натижасида юзага келгандир (Бойко).
Агар дарзлар пастдан тепага кенгаювчи бўлиб, бу ҳолат заминнинг музлаш 
натижасида кенгайиши натижасида содир бўлмаган бўлса, унда деформацияни 
келтириб чиқарувчи сабаб бино остидаги замин грунтининг турли жойларда
турлича деформацияланиш хусусиятидир.
..................... 
Расм.
102 стр. Фурсов 
272 стр. Бойко 
Деворларда пайдо бўлувчи дарзлар, уларнинг келиб чиқиши тавсолтига 
кўра 4 хил бўлиши мумкин. Булар, чўкиш, киришиш, ҳарорат ва коррозия 
таъсирида пайдо бўлувчи дарзлардир.
Киришиш натижасида пайдо бўлган дарзлар девор юзасида тартибсиз 
турсимон кўринишга эга бўлиб, дарларнинг кенглиги 0.3 мм гача бўлганда 
конструкция ҳолати қониқарли деб ҳисобланади.
Ҳарорат таъсирида деворларда пайдо бўлган дарзлар ҳароратнинг кескин
ўзгариши натижасида пайдо бўлади. Ҳарорат чоклари бўлмаган ҳолатда 
дарзлар сарбаста (перимычка)лар, оралиқ деворлар, дераза бушлиқлари 
бурчакларида пайдо бўлади.
Коррозия дарзлари панелларнинг ҳимоя қатламида арматура сиртининг 
коррозияланиши натижасида ривожланувчи бетонда пайдо бўладиган чўзувчи 
кучланишдан пайдо бўлади.
Коррозия дарзларининг мавжудлиги муҳитнинг агрессивлигидан далолат 
бериб, химоя қатламнинг тўлиқ емирилишига олиб келиши мумкин.
Вертикалдан оғиш- асбоблар ёрдамида аниқланади.
Девор ва тақалиб бириккан жойлардан сув ўтказувчанлаик – панелларда
дарзларнинг мавжудлигидан, тақалиб бириккан жойларда, дераза ромларининг 
оралиқлар билан зич жойлашмаганлигидан дарак беради.


30 
Деворлар ва тақалмаларнинг музлаши – иситкич қатламининг етарлича 
эмаслигидан; ҳарорат-намлик деформацияси таъсирида унинг таркибини 
бузилишидан; намланиш (юқори даражадаги бошланғич ёки эксплуатацион 
намлик); томдан сув ўтиши; чордоқ ёпилмасининг иссиқлик сақлаш 
қатламининг бузилиши ва ҳ.к. натижасида юзага келади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling