45. Ижтимоий муҳофазадан кўзда тутилган асосий мақсад:
Аҳолининг заиф тоифаларини ҳимоялаш;
Кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш;
Аҳоли турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик;
Ҳаммаси тўғри.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримовнинг
БМТ саммитининг Мингйиллик ривожланиш
мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқини
ўрганиш бўйича
ГЛОССАРИЙ
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш – бу давлат томонидан муносиб турмушни, яъни жамият ривожининг замонавий босқичидаги стандартларга мос моддий таъминотни ва инсоннинг эркин ривожланишини таъминлаш мақсадида давлат томонидан кафолатланадиган ва амалга ошириладиган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий чора-тадбирлар мажмуасидир.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими – бу моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида аҳолининг турли ижтимоий-демографик ва касб гуруҳлари, шунингдек, давлат учун алоҳида хизмат кўрсатган фуқароларга тақдим этиладиган ижтимоий пенсия, нафақа, компенсация, субсидия ва имтиёзлар тизимидир.
Аҳолини манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш – бу аҳолининг, асосан, муҳтож ва ночор қатламларини ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимдир.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш механизми – бу меъёрий ҳужжатлар асосида аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашни ташкил этишда қўлланадиган усуллар мажмуасидир.
Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш – бу ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-маиший, ижтимоий-тиббий ва моддий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий мослаштиришни ўтказиш, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларни тиклаш ва қайта тиклаш бўйича ижтимоий хизмат фаолиятидир.
Аҳолининг натурал даромадлари – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барча тушумлари: деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик маҳсулотлари, боғдорчилик, сабзавот-полиз экинлари, шахсий томорқа, табиат инъомларидан шахсий, оилавий эҳтиёжлар учун тайёрланадиган маҳсулотлар каби тушумлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |