Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet63/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Ижтимоий трансфертлар – аҳолига давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан беғараз тарзда пул ва натурал шаклдаги ресурсларнинг берилиши.
Ижтимоий соҳа обектлари – аҳолининг муносиб турмуш шароити ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган соҳа ва тармоқлар мажмуаси. Уларнинг сирасига уй-жой фондлари, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт, маданият муассасалари ва бошқа тузилмаларни киритиш мумкин.
Иқтисодиётнинг рақобатдошлиги – мамлакат иқтисодиётининг халқаро савдода иштирок этиш, жаҳон бозоридаги ўз ўрни ва мавқеини сақлаб қолиш ва кенгайтира олиш, жаҳон талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқара олиш лаёқати бўлиб, қуйидагилар орқали белгиланади: ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий даражаси, ишлаб чиқариш харажатлари миқдори, ишлаб чиқарилаётган товарлар сифати, инфратузилманинг ривожланиш даражаси, мутлақ ва нисбий устунликларнинг мавжудлиги.
Иқтисодий ўсиш – реал ялпи ички маҳсулот умумий ҳажмининг ёки аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши.
Инқирозга қарши чоралар дастури – Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан 2009-2012 йилларга мўлжалланиб, инқирозга қарши ишлаб чиқилган чоралар дастури. Мазкур дастурда талабни рағбатлантиришга йўналтирилган бир қатор молиявий имтиёзлар ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлайдиган чора-табдирлар мажмуаси ўз аксини топган.
Инфляция – пул муомаласи қонунларининг бузилиши натижасида миллий валютанинг қадрсизланиши, нархларнинг ўсиши.
Инфляция даражаси – маълум вақт ичида (ой, йил) нархлар даражасининг фоиздаги ўзгариши.
Инфратузилма – товар ишлаб чиқариш шартларини таъминлайдиган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқлари комплекси: йўллар, алоқа, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш тизимлари.
Истеъмол­ – ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнининг охирги фазаси, аҳолининг иқтисодий талабларини ижтимоий маҳсулот билан қондириш жараёни.
Иш билан банд бўлган жами аҳоли – ишчи кучи (иқтисодий фаол аҳоли)нинг ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлган қисми.
Иш ҳақи – иш берувчи томонидан ёлланган ходимга бажарган иши учун берилган пул ёки натура шаклидаги тўловлар бўлиб, улар ҳисобланган суммалар йиғиндисидан ташкил топади ва икки қисмга бўлинади: иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling