Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet62/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Ёши бўйича нафақа – иш стажига қараб, яқин қариндошлари бўлмаган шахслар: эркакларга 65 ёшга, аёлларга 60 ёшга етганларида тайинланади.
Ёшга доир пенсия – пенсиянинг бу турини олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлади.
Ижтимоий ёрдам – давлат ва нотижорат ташкилотлар томонидан аҳолининг кам таъминланган қатламларига уларнинг ёрдамга қанчалик муҳтож эканини аниқлаш асосида бериладиган неъматлар ва хизматлар тури.
Ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар –саломатлиги, ёши, даромад олиш имконияти чеклангани туфайли ўзгаларнинг кўмагига муҳтож шахслар ҳамда оилалар. Улар ўзларининг ёзма аризаларига кўра ижтимоий ёрдамнинг бир ёки бир неча турларидан фойдаланишга ҳақли бўлади.
Имтиёз – қонунда белгиланган умумий қоидаларни бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод қилиш, қандайдир мажбуриятларни бажариш бўйича бирор афзалликларнинг берилиши. Имтиёзда қандайдир ижтимоий кафолат, моддий ёрдам ёки нафақа беришнинг ўзига хос тартиби мавжуд.
Ижтимоий муҳофазадавлатнинг инсон ҳаёти ва фаолияти учун зарур шарт-шароит яратишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий кафолатлари йиғиндиси.
Ижтимоий институт – одамларнинг биргаликдаги фаолиятини ташкилий тузилма тарзида ташкил этишнинг барқарор шакли ёки меъёрий жиҳатдан тартибга солинадиган қоидалар тизими.
Ижтимоий сиёсат – жамиятнинг фақат барча неъматлардан маҳрум қилинган қисмини эмас, балки ҳамма фуқароларнинг даромадлари ва турмуш даражасини тартибга солишга, тузатишга қаратилган сиёсат.
Ижтимоий суғурта – меҳнатга лаёқати ва даромадларни йўқотиши билан боғлиқ турли хатарлардан аҳолини ижтимой муҳофаза қилиш шакли.
Ижтимоий таъминот – аҳолига ижтимоий, иқтисодий, тиббий ёрдам кўрсатиш, бепул таълим олиш каби имкониятларни ўз ичига олиб, инсонларнинг фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилади ҳамда аҳолининг муҳтож қатламларига асосан ижтимоий трансфертлар орқали етиб боради.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling