Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги


III. Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш


Download 56.99 Kb.
bet3/10
Sana25.02.2023
Hajmi56.99 Kb.
#1227472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
III. Меҳнат шартномасини
ўзгартириш ва бекор қилиш

3.1. Меҳнат шартномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин
(97 модда):
1) томонларнинг келишуви билан. Ана шу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин;
2) томонларнинг бирининг ташаббуси билан;
3) меҳнат шартномасининг муддати тугаши билан;
4) томонлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;
5) меҳнат шартномасида кўзда тутилган асосларга кўра.
Меҳнат шартномасида меҳнат муносабатларини тўхтатиш тўғрисидаги шарт қонун томонидан йўл қўйиладиган ҳоллардагина томонларнинг розилиги билан. Булар соатбай ишловчи амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар, хўжалик шартномаси мавзуларида ишловчи ходимлар ва бошқалар бўлиши мумкин.
3.2. Ходим иш берувчини икки ҳафта олдин ёзма тарзда хабардор қилиб, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугашига қадар бекор қилишга ҳақлидир (99 модда). Огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим ишини тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчасини беришга ва у билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур.
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги битимга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар тўхтатилиши мумкин.
Огоҳлантириш муддати (икки ҳафта) ёки томонлар келишуви билан белгиланган муддат давомида ходим берилган аризасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Огоҳлантириш муддати тугагач, ходим билан меҳнат шартномаси тўхтатилмаган ва меҳнатга оид муносабатлар давом этаётган бўлса, ходим ташаббусига биноан берилган меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисидаги ариза ўз кучини йўқотади, мазкур аризага биноан меҳнат шартномасини тўхтатишга эса йўл қўйилмайди.
Ходим ташаббусига кўра меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисидаги ариза унинг томонидан ишни давом эттириши мумкин эмаслиги шартлари кўрсатилган (ўқув юртига қабул қилиш, пенсияга чиқиш, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланиш ва ҳ.к.) ҳолларда иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда тўхтатади.
Муддатли меҳнат шартномаси ходим ташаббусига кўра муддатдан олдин тўхтатилганда ходимнинг неустойка (айбона) тўлаши меҳнат шартномасида белгилаб қўйилиши мумкин.
Ўқув курси амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилари таркибини шакллантиришда уларнинг касбий маҳорати, Кадрлар таёрлаш миллий дастури талабларини тушуниши ва уларни ўз йўналиши бўйича рўёбга чиқара олиш салоҳияти, миллий истиқлол ғояси, шунингдек, тегишли таълим тури учун мавжуд давлат таълим стандартлари ёки давлат талабларининг моҳиятини чуқур билиши ва уларни тингловчилар онгига етказа олиш қобилияти ҳисобга олинади.


Download 56.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling