Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги
V. Ходимларнинг асосий бурчлари
Download 56.99 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. Иш берувчининг асосий бурчлари
V. Ходимларнинг асосий бурчлари
5. Ходимлар: а) ҳалол ва виждонан ишлашлари; б) меҳнат интизомига риоя қилишлари, ишга ўз вақтида келишлари, иш вақтининг белгиланган давомийлигига риоя қилишлари, унумли меҳнат қилиш ва бутун иш вақтидан унумли фойдаланиш, маъмуриятнинг буйруқ ва кўрсатмаларини ўз вақтида аниқ бажариш, Ўқув курсининг низоми, жамоат шартномаси, мазкур Ички тартиб қоидаларига риоя қилишлари; в) технология интизомига риоя қилишлари; г) тегишли қоидалар ва йўриқномаларда кўзда тутилган меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, меҳнат гигиенаси ва ёнғинга қарши хавфсизликга доир талабларга тўлиқ риоя қилишлари; д) ўз иш жойларини батартиб ва тоза тутишлари, шунингдек аудитория, лаборатория ҳамда биноларда ва Ўқув курси ҳудудида тозаликга риоя этишлари (махсус ажратилган жойлардан ташқари, бинода, хоналарда чекиш, қатъиян ман этилади); е) Ўқув курси мулкини эҳтиёт қилишлари ва мустаҳкамлашлари, ўқув лаборатория қуроллари, асбоблардан самарали фойдаланишлари, материаллар ва ҳоказоларга авайлаб муносабатда бўлишлари; ж) ишлаб чиқариш, илмий, ўқув-услубий жараёнлар технологиясини ривожлантириш ва янгилаш муносабати билан ёки пировардида ходимнинг меҳнат бозорида рақобатдошликни ошириш имконини берадиган иккинчи ва турдош касбни эгаллаш зарурати туфайли ўқув марказлари ва бошқа ўқув юртларида таълим олиш йўли билан ўз касб-кори даражаларини оширишлари; з) шунингдек, иш берувчи мол мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари шарт. VI. Иш берувчининг асосий бурчлари 6. Иш берувчи: а) ҳар бир ходим ўз ихтисоси ва малакасига биноан ишлаши, ўзига бириктирилган муайян иш жойига эга бўлишини кўзлаб, улар меҳнатини ташкил этиши; б) иш топширишдан олдин ходимларни хизмат вазифалари билан ўз вақтида таништириши, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаши; в) барча чоралар билан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлаши; г) меҳнат шароитини яҳшилаши, меҳнат тўғрисидаги қонунларга оғишмай риоя қилиши, барча иш жойларида тегишли техник хизматни таъминлаши ва уларда меҳнат муҳофазаси қоидаларига (хавфсизлик техникаси қоидалари, санитария меъёрлари қоидалари ва ҳоказоларга) тўғри келадиган иш шароитини яратиш; д) ходимларнинг хавфсизлик техникасини, ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси, ёнғинга қарши хавфсизлик бўйича йуриқноманинг барча талабларига риоя қилишларини доимий назорат қилиши; е) иш ҳақини белгиланган муддатда бериши; ж) ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олиши; з) ишлаб чиқариш, илмий ўқув-услубий жараёнлар технологиясини ривожлантириш ва янгилаш муносабати билан малакасини ошириши, иккинчи ва турдош касбларни эгаллашлари мақсадида ходимларни ўқитишга юбориши ва б.; л) ходимларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаши. Меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шарномаларини тузиши шарт. Иш берувчи ходимдан унинг меҳнатга оид бурчларига кирмайдиган ишларни бажаришни, ҳаёт ва саломатликни хавф остига қўядиган, ходим ёки бошқа шахсларнинг ор-номуси ва шаънини камситадиган ҳаракатлар содир этишни талаб қилишга ҳақли эмас. Download 56.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling