Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Download 56.99 Kb.
bet10/10
Sana25.02.2023
Hajmi56.99 Kb.
#1227472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
XII. Меҳнат интизоми
12.1. Меҳнат интизоми намунали меҳнат қилиш учун рағбатлантириш ва тақдирлаш усуллари, ходимга нисбатан жазо чораларини қўллаш воситаси, бир маромли ишлаш учун зарур ташкилий ва иқтисодий шарт-шароитни яратиш билан таъминланади.
12.2. Меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга (181-модда):
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги жарима;
3) ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Иш берувчи ходимнинг иш ҳақидан меҳнат кодексининг 164-моддаси талабларига биноан жарима ундирилади;
4) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда 2-қисмининг 3-,4-бандлари). Ушбу моддада кўзда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллаш ман этилади.
12.3. Интизомий жазо ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахс-директор томонидан қўлланилади.
Интизомий жазони қўллашда содир этилган ножўя ҳаракатнинг ва ҳаракатсизликнинг оғирлиги, уни содир этиш ҳолати, бундан аввалги иш ва ходимнинг хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Ҳар бир ножўя иш учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Интизомий жазо бевосита ножўя иш аниқланганда, у аниқланган кундан бошлаб кўпи билан бир ой ичида қўлланади. Ходимнинг касал бўлган даври ёки унинг таътилда бўлиш вақти ҳисобга олинмайди.
Жазо ножўя иш содир этилган кундан бошлаб олти ойдан кейин молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ёки текшириш натижалари бўйича, у содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтгандан кейин қўлланилиши мумкин эмас. Мазкур муддатларга жиноий иш бўйича тергов олиб бориш вақти киритилмайди.
Интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқ ходимга эълон қилинганда тилхат олинади.
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланган кундан бошлаб бир йилдан ошиши мумкин эмас. Агар ушбу муддат давомида ходим интизомий жазога тортилмаса у интизомий жазога тортилган эмас, деб ҳисобланади.
Интизомий жазони қўллаган иш берувчи йил тугашига қадар уни ўз ташаббуси, ходимнинг илтимоси, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосига кўра бекор қилишга ҳақли.
Интизомий жазо хусусида, якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


Ўқув-методик ва ташкилий
масаллар бўлими бошлиғи С.И.Аҳмедов
Download 56.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling