Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги
IV. Ўқув курси маъмуриятининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш
Download 56.99 Kb.
|
IV. Ўқув курси маъмуриятининг ташаббуси билан
меҳнат шартномасини бекор қилиш 4.1. Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ҳам, шунингдек, муддати тугашига қадар муддатли меҳнат шартномаси ҳам ўқув курси маъмуриятининг ташаббусига кўра бекор қилиниши мумкин (100-модда). Бунда қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлиши шарт: 1) технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, иш ҳажмлари, ўқув соатларининг қисқаришлари, булар ходимлар сони (штат) ёки ишлар характерининг ўзгаришига ёхуд ташкилотнинг тугатилишига олиб келса; 2) ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолганда; 3) ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини доимий равишда бузиши, ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнатга доир қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган меҳнат мажбуриятларини аввал бузганлик учун таъсир чоралари кўрилган кундан бошлаб бир йил давомида интизомий ножўя хатти-ҳаракатни такрорий содир этганда, меҳнат мажбуриятларини мунтазам бузиш деб эътироф этилганда (МК 100-модда, 2-қисм 3-банди); 4) ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир маротаба қўпол равишда бузиши (МК 100-модда, 2-қисм 4-банди); Ходимнинг меҳнат шартномасини тўхтатишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларини бир маротаба қўпол равишда бузиш қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: узрли сабабларсиз 3 кун ишга чиқмаслик: иш жойида маст, наркотик ва таксик сархушлик ҳолатида пайдо бўлганлиги учун; Ўқув курси мулкини талон-тарож қилганлик учун; моддий бойликларни, жиҳозларни тегишлича сақланмаганлиги туфайли камомадлар юз бергани учун; моддий бойликларни ўзлаштирганлиги учун; тарбия функцияларини бажарадиган ходимнинг ушбу ишни бажариш билан боғлиқ бўлмайдиган ғайриахлоқий ҳаракатни содир этгани учун; таъмагирлик, порахўрлик қилгани учун; фирибгарлик қилгани учун. Ходимнинг меҳнат мажбуриятини бузиши, қўпол тусдалиги масаласи ҳар бир аниқ ҳолда ҳал этилади, бунда содир этилган ножўя хатти-ҳаракат оғирлигидан ва бу қонунбузарлик келтириб чиқарган ёки келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлардан келиб чиқилади; 5) ўриндош бўлмаган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартлари бўйича ўриндошликга доир ишни чеклаш оқибатида ўриндошлар билан меҳнат шартномаси тўхтатилади; 6) меҳнатга доир қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилганидек ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва таътилда бўлиш вақтида иш берувчининг ташаббусига биноан меҳнат шартномасини тўхтатишга йўл қўйилмайди, Ўқув курсини тугатиш ҳоллари бундан мустасно. 4.2. Жамоа шартномасида Ўқув курси маъмуриятининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда касаба уюшмасининг розилиги олинади. Ходимларнинг ваколатли органи меҳнат шартномасини тўхтатиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида иш берувчига ходимнинг меҳнат шартномасини тўхтатишга розилиги масаласида қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма шаклда хабар бериш керак. Иш берувчи меҳнат шартномасини ходимларнинг ваколатли органи томонидан ходим билан меҳнат шартномасини тўхтатишга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб кўпи билан бир ой ичида тўхтатишга ҳақлидир. Иш берувчи томонидан меҳнат интизомини бузганлик учун меҳнат шартномасининг тўхтатилишига (100-модда 2-қисмининг 3– ва 4– бандлари) интизомий чоралар кўриш учун белгиланган муддатлар тугаши билан йўл қўйилмайди (182-модда). 4.3. Иш берувчи ходимни меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисидаги нияти ҳақида қуйидаги муддатда (102-модда) ёзма равишда хабардор қилади: 1) ходимлар сони (штати) ўзгаришга олиб келган технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар иш ҳажмларининг камайиши ёки иш арактерининг ўзгариши ёхуд Ўқув курсининг тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси тўхтатилиши пайтидан камида икки ой олдин (100-модда 2-қисмининг 1-банди); 2) малакаси етарли эмаслиги ёки соғлиғининг ёмонлиги туфайли ходимнинг бажарадиган ишига мувофиқ келмаслиги муносабати билан меҳнат шартномасини тўхтатганда камида икки ҳафта олдин (100-модда 2-қисмнинг 2-банди). Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан огоҳлантириш пул компенсацияси билан алмаштирилиши мумкин. Агар тиббий хулоса мазкур ишни бажариш соғлиғига тўғри келмаслигини кўрсатса, ходимнинг бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан меҳнат шартномасини тўхтатиш пайтида огоҳлантирилмайди. Бу ҳолда ходимга икки ҳафталик иш ҳақи миқдорида компенсация тўланади. Ходим айбли ҳаракатлар содир этиши муносабати билан (100-модда 2-қисмининг 3- ва 4-бандлари) меҳнат шартномаси тўхтатилганда иш берувчи камида уч кун олдин ходимни меҳнат муносабатлари тўхтатилиши тўғрисида хабардор қилади ёки тегишли миқдорда компенсация тўлайди. Огоҳлантириш муддати давомида (айбли ҳаракатлар содир этиш муносабати билан меҳнат муносабатларининг тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш бундан мустасно) ходимга бошқа иш топиш учун мазкур вақтда иш ҳақини сақлаган ҳолда ҳафтада камида бир кун ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади. 4.4. Амалиётчи мутахассис ва профессор-ўқитувчиларни меҳнат шартномаси МКнинг 105-моддаси талабларига асосан қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: Муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади. Агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган, деб ҳисобланади. Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. 4.5. Меҳнат шартномаси томонлар хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: 1) ходим ҳарбий хизматга чақирилганда; 2) илгари мазкур ишни бажарган ходим ишга тикланганда; 3) ходим аввалги ишини давом эттириши учун имконият бермайдиган жазога тортилганда, суд ҳукми қонуний кучга кирганда шунингдек ходим суд қарорига биноан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига юборилганда; 4) қабул қилишнинг белгиланган қоидалари бузилиши муносабати билан агар мазкур қонунбузарликни бартараф этиш мумкин бўлмаса ва ишни давом эттиришга тўсқинлиқ қилса; 5) ходим вафот этиши сабабли; 6) қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда. 4.6. Меҳнат шартномасини тўхтатиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан амалга оширилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади. Сўнгги иш куни меҳнат шартномасини тўхтатиш куни ҳисобланади. Иш берувчининг буйруғида меҳнат шартномасини тўхтатиш асослари Меҳнат кодексининг 87-, 89-, 97-, 99-, 100-, 105-, 106- моддалари ёки кодекс моддаси ёхуд бошқа меъёрий ҳужжатларга таянган ҳолда меҳнат шартномасини тўхтатиш асосларини кўзда тутувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар тарифларига аниқ мослиги кўрсатилади. Меҳнат шартномаси тўхтатилган кунда Ўқув курси томонидан ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва шартномаси тўхтатилгани тўғрисидаги буйруқдан кўчирма топшириши шарт. Download 56.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling