Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги
X. Хўжалик ишларини олиб бориш
Download 56.99 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- XI. Меҳнат учун тақдирлаш
X. Хўжалик ишларини олиб бориш
10.1. Ўқув курси ҳудудида ободонлаштириш, ёнғиндан муҳофаза этиш, техника хавсизлиги, санитария қоидаларига амал қилишни ташкил этиш ва назорат қилиш, ўқув ҳоналарини тоза, жиҳозланган ҳолатда бўлишини таъминлаш, ёритиш, иситиш сув тармоқларининг созлигини таъминлаш бўйича масъулият Ўқув курси Ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўлимига юклатилди. 10.2. Ўқув кабинетларидаги жиҳозлар (компьютер, флепчат доска ва 2 дона ARTLED42/7000)нинг сақлаш учун жавобгарлик Ўқув курси Ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўлими ходимлари зиммасига юклатилади. 10.3. Мавжуд жиҳозларларни қайта ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш Ўқув курси Ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўлими бошлиғига ҳамда бош бухгалтерга топширилади. 10.4. Ходимларнинг меҳнат ҳақини ўз вақтида берилишига бош бухгалтер маъсулдир. XI. Меҳнат учун тақдирлаш 11.1. Ўқув курсида ходимларнинг ишдаги муваффақиятлари учун тақдирлаш чоралари қўлланилади. Тақдирлаш турлари, уларни қўллаш, афзалликлар ва имтиёзлар бериш тартиби Жамоа шартномаси, Ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа қонуний ҳужжатлар, жамоа битимлари, курс Низоми билан белгиланади. Ходимлар жамият ва давлат олдидаги алоҳида хизматлари учун Давлат мукофотларига тақдим этилишлари мумкин. 11.2. Ўз вазифасини намунали бажарган, юқори унумли, ҳалол меҳнати ва бошқа ютуқлари учун Ўқув курси амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларни рағбатлантиришнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилади: а) ташаккурнома билдириш; б) қимматбаҳо совға билан мукофотлаш; в) фахрий ёрлиқ билан мукофотлаш; г) моддий рағбатлантириш; д) иш ҳақига устама ҳақ кўшиб бериш. Рағбатлантириш Ўқув курси маъмурияти томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда берилади. Бунда меҳнат жамоасининг фикри ҳисобга олинади. Рағбатлантириш директор буйруғи билан эълон қилинади, маълумот учун жамоа аъзоларига етказилади ва ходим меҳнат дафтарчасига ёзилади. 11.3. Меҳнат мажбуриятларини виждонан, ҳалол ва унумли бажараётган ходимларга маданий ва маърифий соҳаларда ҳам имтиёзлар берилади. 11.4. Алоҳида хизмат кўрсатган ходимларнинг номзодлари орден, медал, фахрий ёрлиқ, кўкрак нишони, соҳага доир фахрий унвонлар берилиши учун юқори ташкилотларга тақдим этилади. 11.5. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати давомида ходимга нисбатан тақдирлаш чоралари қўлланилмайди. Иш ҳақи, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида кўзда тутилган бошқа тўловлар тақдирлаш турларига кирмайди. Download 56.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling