Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги
VII. Иш вақти ва ундан фойдаланиш, дам олиш вақти ва таътиллар
Download 56.99 Kb.
|
VII. Иш вақти ва ундан фойдаланиш,
дам олиш вақти ва таътиллар 7.1. Ўқув курсида олти кунлик иш ҳафтаси жорий этилади. а) ҳафталик иш вақти 48 соат (9.00 дан 18.00 гача); б) танаффус ва овқатланиш вақти 13.00 дан 14.00 гача; 7.2. Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг ёши, саломатлиги, меҳнат шароити, меҳнат функцияларини ўзига хослиги ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олиниб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат ҳақини камайтирмасдан туриб иш вақти давомийлиги қисқартирилади. Қуйидагиларга қисқартирилган иш вақти белгиланади: ўн саккиз ёшга кирмаган ходимларга; 1- ва 2- гуруҳ ногиронларига; ноқулай меҳнат шароити билан банд бўлган ходимларга; алоҳида тусдаги ишда банд бўлган ходимларга. 7.3. Соат 22-00 дан 06-00 гача бўлган вақт тунги вақт ҳисобланади. Агар ходим учун белгиланган ҳар куни иш (смена) давомийлигининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, иш ҳафтасининг тегишлича қисқартирилган ҳолда тунги иш вақтининг давомийлиги 1 соатга қисқаради. 7.4. Таътиллар. а) йиллик меҳнат таътиллари: барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга дам олиш ва иш қобилятини тиклашлари учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади (133- модда); асосий таътиллар муддати лавозим тоифасига қараб, аниқ белгиланади. Йиллик асосий таътил: ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади (134-модда); б) ҳар йили таътиларни навбати билан бериш таркиби тақвимий йил бошлангунга қадар ходимларнинг ваколатли органи билан келишув бўйича тасдиқланган график асосида белгиланади. Меҳнат таътиллари тасдиқланган “Меҳнат таътиллари жадвали” асосида берилади. Ушбу жадвал ҳар йили, йил бошида Ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўлими бошлиғи ва бош бухгалтер томонидан берилган билдиришномалар асосида, котиб томонидан тайёрланади. Жадвал касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда директор томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган жадвал ҳар бир ходимга меҳнат таътилини бериш учун буйруқ чиқаришга асос бўлади ва бунинг учун навбатдаги меҳнат таътилини бериш тўғрисидаги аризалар ёзилмайди. Ходимнинг жадвалга киритилган таътил муддатлари фақат унинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин. Таътилнинг фойдаланилмаган қисми кейинги йилга кўчирилиши мумкин ва шу йили ундан фойдаланиши лозим; в) ходимларга дам олишлари учун тегишли шароитлар яратилади. Бунга овқатланиш ва дам олиш учун танаффус, дам олиш ва байрам кунлари, қўшимча таътиллар (ҳақ тўланмайдиган таътиллар) киради; г) қуйидаги ҳолларда ходимларга ҳақ туланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин: - ходим никоҳдан ўтаётганда 3 кун; - яқин қариндошлар-уруғлари вафот этганда 3 кун. д) ижодий таътиллар. Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятини илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахсларга илмий даражаларини олиш диссертацияларини, шунингдек дарсликлар ва ўқув услубий қўлланмалар қўлёзмаларини тугаллашлари учун муаллифларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда; дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларини тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача; докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади. Ижодий таътил директор рухсати ва буйруғига асосан берилади. 7.5. Байрам (ишланмайдиган) кунлар арафасида ҳар кунги ишнинг давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлардир: 1 январь - Янги йил; 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами; 21 март - Наврўз байрами; 9 май - Хотира ва қадрлаш куни; 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни; 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни; 8 декабрь - Конституция куни; Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни; Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни. 7.6. Ходим ишдан ташқари вақтда ишга фақат унинг розилиги билан жалб этилиши мумкин. Ўн саккиз ёшга етмаган шахсларни ишдан ташқари вақтда ишлашга жалб этиш тақиқланади. Иш сменаси давомийлиги ўн икки соат бўлганда, шунингдек алоҳида зарарли меҳнат шароитида ишларда ишдан ташқари вақтда ишлаш тақиқланади. 7.7. Иш вақтида қуйидагилар тақиқланади: а) раҳбариятнинг рухсатисиз ўз хизмат вазифасидан бошқа юмушлар билан шуғулланиш, иш вақтини беҳуда ўтказиш; б) ходимларни уларнинг бевосита ишидан чалғитиш, жамоат вазифаларини бажариш учун уларни ишдан чақириб олиш; в) йиғилишлар, мажлислар ва жамоат ишлари бўйича турли хил мажлислар, кенгашлар чақириш; г) тингловчиларни машғулотдан бошқа ишларга ўзбошимчалик билан жалб қилиш; д) иш вақти тугамасдан, сўроқсиз иш жойини тарк этиш; е) иш вақтида спиртли ичимликлар истеъмол қилиши, сархуш бўлиб юриш; ж) Ўқув курси ҳовлиси ва хоналарида чекиш. 7.8. Ҳар ҳафта душанба куни Директор ҳузуридаги Ўқув курси аппарат йиғилишда иштирок этиш; 7.9. Меҳнат, ўқув ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида қуйдагилар амалга оширилади: а) Ўқув курси директори: Ўқув курси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Ўқув курсига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради; белгиланган тасдиқланган Ўқув режалари ва дастурлари асосида ўқув материалларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил қилади; Ўқув материаллари назарий аспектларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалий фаолияти билан алоқасини таъминлайди; таълим жараёнига ўқитишнинг илғор шакллари, шу жумладан масофадан ўқитиш, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари жорий этилишини ҳамда улардан самарали фойдаланишни ташкил этади; Ўқув курси ваколатига кирувчи масалалар бўйича шартномалар тузади; Ўқув курси фаолиятига тегишли буйруқлар чиқаради, шунингдек ўқув курсининг ходимлари, жалб этилган амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркиби бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради; Ўқув курси ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади; Ўқув курси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини кўриб чиқади; вилоят ҳокимлиги билан келишган ҳолда, Ўқув курси харажатлари сметасини тасдиқлайди; ҳар чоракда вилоят ҳокимлигини Ўқув курслари фаолияти тўғрисида хабардор қилади; ўқитишнинг интерактив методлари, замонавий педагогика ва ахборот- коммуникация технологиялари жорий этилиши юзасидан жавоб беради. 7.10. Ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўлими: бўлим фаолиятининг ойлик, I ва II ярим йиллик ва йиллик режаларини ишлаб чиқади, шунингдек уларнинг натижаларини таҳлил қилади; дарслар юкламасини ўрганади, режалаштиради ва тақсимлайди, амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркиби учун штат жадвалини тузади; амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг соатлар бўйича юкламасини белгилайди; тингловчилар билимларини баҳолаш шаклларини жорий этади; амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг Ўқув курсига жалб этилишини таъминлайди; ўқув материалларини ишлаб чиқади; республиканинг бошқа таълим муассасаларида ўқув жараёнини юритиш тажрибасини ўрганади ва Ўқув курсида жорий этади; ўқув жараёни сифатини доимий назорат қилишда қатнашади; ўқув жараёнини давр талаби даражасида шакллантиради ва сақлайди, унинг замонавий техник воситалар асосида ўтказилишини таъминлайди, уларни такомиллаштириш чора-тадбирларини мунтазам равишда амалга оширади; тингловчиларни Ўқув курсининг ички тартиб-қоидалари билан таништириш ва уларни тушунтириш ишларини олиб боради; тингловчиларни ўқув материаллари билан ўз вақтида таъминлайди; амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар томонидан тингловчиларга қўйилган балларни назорат қилади ва уларнинг махсус комиссиялар томонидан текширилишини амалга оширади; Ўқув курси фаолияти тўғрисидаги ахборотни тайёрлайди; ўқув жараёнининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши, ахборот ва ҳисоботларнинг сақланиши учун жавоб беради; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ва ваколатларни амалга оширади. 7.11. Ўқув курсида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги ходимларининг малакасини ошириш бўйича гуруҳлар ташкил этилади: а) фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) гуруҳи; б) фуқаролар йиғинларининг масьул котиблари гуруҳи; 7.12. Гуруҳлар 20-25 кишидан иборат бўлади. 7.13. Ўқув курсида ўқув йили сентябрь ойидан бошланади ва кейинги календарь йилининг июль ойигача давом этади. 7.14. Малака ошириш муддати бир ҳафтадан иборат. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг энг кўп ҳажми 36 академик соатдан иборат. 7.15. Ўқув курсида машғулотлар, якшанба ва байрам кунларидан (ишланмайдиган кунлардан) ташқари (дам олиш кунларини белгилаган ҳолда) ҳар куни соат 09.00 дан соат 16.00 гача, шанба куни соат 13.30 гача ўтказилади. 7.16. Ўқув курсида тингловчилар малакасини ошириш ишга бормаган ҳолда ўтказилади. Тингловчилар малакасини ошириш қуйидаги шакллларда амалга оширилади: лекциялар, семинарлар, амалий машғулотлар; илмий, илмий-амалий семинарларда, конференцияларда, давра суҳбатларида ва бошқа тадбирларда қатнашиш; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш намунали органларида амалиётни ўташ (тажриба орттириш); масофадан ва кўчма машғулотлар ўтказиш. ўқув жараёни ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларидан, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўгказилади. 7.17. Ўқув курсида Фуқаролар йиғинлари раислари, Фуқаролар йиғинлари масъул котиблари (кейинги ўринларда “тингловчилар” деб аталади) ўз малакасини оширадилар. Тингловчилар Ўқув курси низомига асосан муайян ҳуқуқ, бурч ва масъулиятга эгадирлар. Агар тингловчи сабабсиз 1 кун дарс қолдирса ёки ўқув курси ички тартиб қоидаларини бузса директор буйруғи билан тингловчилар таркибидан чиқарилади. Бу ҳақда тингловчини ўқишга юборган вилоят, шаҳар (туман) ҳокимиятларига ёзма равишда хабар берилади. Ўқув курси тингловчилари учун белгиланган ўқув дастурларининг барча талабларини бажарган, синов имтиҳонини муваффақиятли топширган (суҳбатдан ўтган) тингловчиларга “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ходими малакасини оширганлиги тўғрисида”ги Сертификат, синов имтиҳонини топширмаган (суҳбатдан ўтмаган) тингловчиларга “Малака оширишда қатнашганлиги тўғрисида” Маълумотнома берилади. Download 56.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling