Ўзбекистон республикаси соғлисақлаш вазирлиги


УСВга лабараторик курсатмалар


Download 271.5 Kb.
bet19/22
Sana24.02.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1226367
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1-мавзу

УСВга лабараторик курсатмалар:

  1. Гиперкапния-РаСО2 микдори 60 мм.с.у.дан ошса.

  2. Гипоксемия-РаО2 микдори 50мм.с.у.дан камайса

  3. Ацедоз холати,яъни натрий бикорбонатнинг ёшига мос дозасини юборганда РН 7,2 дан кам булишидир.

УСВни утказиш усуллари:
Клиник амалиётда уСВнинг утказишнинг куп таркалган усулларидан бири хавони огиз оркали ёки аппарат оркали упкага пуфлашдир. Огизни-огизга бериб пуфлаш суньий нафас беришнинг энг оддий усулларидан бири булиб, шошилинч холатларда вактинча упка вентиляциясини саклаш максадида кулланилади.
Шу билан бирга стационарда купинча суньий нафас беришда «Амбу» халтасидан ёки кул ёрдамида бажариладиган махсус респираторлардан фойдаланилади. Аммо бу усуллар ёрдамида узок муддатга уСВни таьмин этиб булмайди. уСВни узок муддатга таьмин этиш учун бугунги кунда замонавий махсус респираторлар «Бебилок» 1-3 ёшгача булган болаларда, «Вита-1» гудак болаларда, «Млада» янги «РО-6» модификацияси ва наркоз аппаратлари «Акомо», «Цирус» каби бир катор уСВ аппаратларидан фойдаланилмокда.
Бу аппаратларнинг имкониятлари кенг нафас хажмини аниклик билан бериши, бераётган хавони намлаб ва иситиб бериши билан бирга кондаги газлар, кислота-ишкор мухитини назорат килишда компютерлашган мониторлар борлиги билан кулайдир. Шу билан бирга бу аппаратларнинг ишлашида тулик физиологик нафасни таьминлашда бир катор качиликлари бор:
УСВ режими:
Болаларда УСВ уч режимда утказилади.

  1. Мусбат нафас бериш ва манфий нафас чикариш, манфий босимни 0 гача тушириб бориш.

  2. Мусбат нафас бериш ва манфий нафас чикариш, нафас чикариш охирида мусбат босим бериш.

  3. Вакт-вакти билан мажбурий нафас бериш.


УСВни умумий утказиш коидалари.
Беморни УСВга утказиш учун албатта кекирдак-бурун ёки огиз оркали интубация килиш лозим. Ларингоскоп ёрдамида интубация килгандан сунг, упкага хар иккала томонига нафаснинг утишига ишонч хосил килиш учун эшитиб курилади. Бу трубка ёрдамида, «Амбу» ёрдамида нафас берганда фонендоскоп ёрдамида эшитиш билан амалга оширилади. Шундан сунг трубкани махсус фиксация килинади.
Суньий нафасга утказишдан олдин нафас хажми ва минутлик нафас хажми Редфорд-ёки-Энгестрен-Герцога-Норлендера шкаласи буйича беморнинг эхтиёжига хисоблангандан сунг аппарат уланади. Аппаратни улашдан олдин аппаратнинг ракамлари ва ишлашини текшириб куриш лозим. УСВ утказилгандан сунг унинг юкорида хисобланган параметрлари упкани эшитиб куриб, адекват вентиляцияга мослаштирилади.
Кислород микдори цианоз даражасига караб кулланилади. Биринчи дакикаларда 50-100%ни ташкил этади, кейинчалик кондаги газ, цианоз курсаткичига караб мослаштириб борилади.Агарда кондаги газ микдорининг курсаткичи билан гипоксемия РО2 (60мм.с.у.дан кам) кузатилса, унда нафас чикиши охирида мусбат босим бериш лозим. Бунда нафас бериш ва чикиш нисбатларини 2:1-3:1 гача куйиб, кислород микдорини купайтирилади. Кейинчалик гипоксемияни бартараф килгандан сунг кислород микдори 50% камайтирилади. Чунки ундан юкори микдордаги кислород токсик таьсирга эга. Шу тарика бемордаги гемодинамик ва кислота ишкор курсаткичларининг баркарорлигига караб нафас чикариш охиридаги мусбат босимни 1:6 дан 1:5 гача камайтириб борилади. Муътадил нафас пайдо булиши билан аста-секин суньий нафас аппарати учирилади ва беморнинг мустакил нафасига утказилади.
УСВни утказиш пайтида купинча беморда мустакил нафаснинг булиши суньий вентиляция билан беморнинг нафаси мос тушмайди ва нафаснинг десинхронизацияси деб айтилади. Бундай пайтда нафасни синхронизация килиш максадида агарда беморда мустакил нафас наркоздан кейин пайдо булса, ётганда бу «Амбу» ёки кул респиратори ёрдамидан фойдаланилади. Кома холатида ёки травмалар натижасида келиб чиккан паталогик нафас турида суньий нафас синхронизацияси седатив препаратлар ёки миелорелаксантлар ёрдамида мослаштирилади. (ГОМК 100 мг/кг, диазепам 1мг/кг, тубокурантил 0,3-0,4мг/кг).

Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling