Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Талабаларнинг маьрузани узлаштириш хажми


Download 455.5 Kb.
bet2/36
Sana17.06.2023
Hajmi455.5 Kb.
#1543111
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Кuкraк qаfаsidag ogriqlarning solishtirma tashhisi va davolash

Талабаларнинг маьрузани узлаштириш хажми.
Маьруза укилгандан кейин талаба куйидагиларни узлаштириши лозим:

  1. Миокард инфаркти, уткир коронар синдром, каватланиб борувчи аорта аневризмаси ва упка артерияси тромбоэмболияси каби ута хавфли касалликларнинг узига хос клиник кечиши.

  2. Кукрак кафасидаги аьзоларга боглик булмаган, лекин у ерда огрик билан кечувчи касалликларнинг узига хос хусусиятлари.

  3. Кукрак кафасида огриклар билан кечувчи турли касалликларни даволаш.

  4. Кукрак кафасида огриклар билан кечувчи турли этиопатогенетик касалликларида умумий амалиет врачи тактикаси.

Маьруза режаси:

  1. Кукрак кафасидаги огрик белгисининг тиббиёт учун долзарблиги.

  2. Кукрак кафасидаги огриклар билан кечувчи касалликлар.

  3. Кукрак кафасидаги огриклар билан кечувчи бемор хаётига хавф солувчи ва тезкор тадбирларни талаб килувчи касалликларнинг солиштирма ташхиси.

  4. Кукрак кафасидаги огриклар билан кечувчи хазм аьзолари, кукс оралиги, плевра, суяк бугим ва мушак тизими касалликларининг солиштирма ташхиси.

  5. Кукрак кафасидаги огрикларга чалинган беморларни касалликларни шифохона ва амбулатория шароитида даволаш ва олдини олиш хамда, жаррохлик амалиёти утказишга курсатмалар.

Калит сузлар: Стенокардия, миокард инфаркти, уткир коронар синдроми, упка артерияси тромбоэмболияси, каватланувчи аорта аневризмаси, перикардит, пневматоракс, рефлюкс эзофагит, медиастенит, остеохандроз, психоген огриклар, плевроденит, болаларда ва кексаларда кукракдаги огриклар.
Шифокор амалиётида куп учрайдиган холатлардан бири – кукрак кафасидаги огрик хисобланади. Бу огриклар турли-туман патологик холатларнинг шу жумладан, бемор хаётига хавф солувчи огир касалликларнинг белгиси булиши мумкин. Кукрак кафасидаги огрикларнинг интенсивлиги, табиати ва жойлашиши турлича булганлиги сабабли уларни ягона таснифга бирлаштириш имкони йук. Ушбу огриклар билан кечувчи купгина касалликлар бемор хаётига хавф солиши сабабли бу холат тезкор ташхис куйишни талаб этади. Солиштирма ташхис утказишдан максад огрикнинг кукрак кафасидаги кайси аьзодан келиб чикканлигини (суяк, мушаклардан, ковургалараро нервлардан, умуртка погонаси, кизилунгач ва кукс оралиги) ва у ёки бу аьзонинг касалланиши натижасида ривожланганлиги аниклашдан иборат. Куйида огрикларга олиб келувчи асосий сабаблар келтирилган:
Юрак кон-томир касалликлари: стенокардия, миокард инфаркти, табакаланувчи аорта аневризмаси, упка артерияси тромбоэмболияси.
Мушак, бугим ва ковургалар касалликлари: умуртка погонаси остеохондрози, умурткалараро диск чурраси, Титце синдроми, ковургалараро невралгия, ураб олувчи темиратки.
Хавфли усмалар: упка раки, орка мия усмаси.
Инфекциялар: плеврит, зотилжам, медиастенит, перикардит.
Пневмоторакс.
Психоген огриклар.
Нотугри ташхис сабаби булиши мумкин булган холатлар: митрал клапан пролапси, эзофагоспазм, рефлюкс-эзофагит.
Кам учрайдиган сабаблар: эпидемик миалгия, кокаин истеьмол килиш.
Асосий симулянтлар: депрессия, кандли диабет.

Download 455.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling