Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети


Йўл қурилиш материалларини қазиб олиш


Download 482.33 Kb.
bet8/35
Sana18.06.2023
Hajmi482.33 Kb.
#1571235
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
Экология Маърузалар матни

Йўл қурилиш материалларини қазиб олиш
Қурилиш материлларига бўлган эхтиёжни қондириш учун қурилиш ташкилотлари вактинча турли хилдаги 1— 3 йил муддатли корхона, яъни очиқ саёз кон (карьер) ташкил килади.
Кон ишларини олиб боришда қазиш технологик жараёни тайёрлов, устини очиш, қазиб олиш, ташиш, юк ортиш ва тушириш каби ишларни ўз ичига олади.
Тайёрлов ишлари кон майдонини дарахтзор, тўнка, бута, юмалок, катта тошлардан тозалаш, зовурсимон чу- қурликларни қазиш, ўйиқ жойларга кертик солиш каби юмушлардан иборат. Конга сув оқиб тушиши олдини олиш мақсадида кон атрофи сув қочирадиган ариқчалар билан ўраб олинади.
Коннинг устини очиш ишлари юзадан кераксиз жинсларни олиб ташлаш, ўйиқ жойларга кертик солиш, зарурий кенгликда берма тузиш, ташиб чиқарувчи зовурсимон чукурликларни ковлаш ва фойдали қазилмалар кайта ишланувчи жойга ёки ажратилган кераксиз жинсларниуюлган тупроққа ташиш учун берма ташкил килиш каби жараёнлардан иборат.
Бурғилаш-портлатиш, юк ортиш, тоғ жинслари ва мазкур жараён учун кераксиз жинсларни ташиш ишлари конда асосий ҳисобланувчи ишлаб чикариш жараёнлари деб саналади.
Кон ишларини олиб боришда кўп сонли турли хил машиналардан, ортиш-тушириш, ташиш воситаларидан ибо­рат транспортдан фойдаланиш мақсадга мувофик. Очик усулда тоғ қазилма ишлари олиб борилганда портлатиладиган қудуқларни бурғилаш учун айланма, зарбали айланма, термик бурғилаш станоклари ишлатилади. Бурғи­лаш станокларидан фойдаланиш жараёнида ҳаво чанг, газсимон аралашмалар билан ифлосланади, атрофда шовқин ва ерда тебраниш (вибрация) ходисаси вужудга келади. Хар кандай усулдаги портлатиш ишлари вактида хам атроф мухитга чанг, газсимон аралашмалар тарқалиб, шовкин ва тебраниш содир бўлади. Бир оммавий портлаш жараёнида атмосферага 150—200 т гача чанг ва 6000— 8000 м3 микдорда турли газлар чиқарилади. Портлаш натижасида газ-чангли булутда чангнинг жамланиш миқдори 680 дан 4250 мг/м3 га етади Портлаш туфайли содир бўлган чанг ва газларни шамол узок, масофага таркатади. Портлашдан кейинги 4 соат давомида хам портлаш жойидан 3500 м да чангнинг жамланиш микдори РЭЧЧ да кўрсатилганидан кўп булиши аниқланган. Бурғилаш-пор­тлатиш ишларига тоғ жинсларини ишлаб чиқариш талабларига мувофик, габарит бўлаклар ўлчамигача мос равишда бир меъёрда парчалаш, ташиш ва юк ортиш воситаларининг иш унумдорлигини оширувчи берилган курсаткичларда портлатилган масса захирасини ишлаб чиқиш киради.
Ўртача қувватли очиқ кон ишларида тоғ жинсларини ташиш масофаси 50 м гача бўлган холда бульдозер, 500 м гача — скрепер, 300 м гача — экскаватор, бир ковшли юкловчи машина ва юк кўтариш қобилияти 4,5—14 т гача бўлган ағдарма автомашиналар ишлатилади.
Кон ишларини бажаришда атмосфера йўл қурилиш машиналар иши жараёнида ҳосил бўлган чикарилма газ­лар билан ифлосланади. Чикарилма газлар тахминан 1200ёки молекуласининг тўлиқ ёнищимаълум микдорда кислород молекуласи ксрак. Амалда эса аксинча ҳавo аралашмада кислород кўп сарфланиб ёнганда ҳам баъзи сабабларга кўра унинг таркибида кисло­род микдори етарли бўлмаган минтақалар пайдо бўлади.
Йўл қурилиши ишларида фойдаланилувчи машиналардан чиқадиган газлар таркибида углеводородлар борлиги ёниш камераси девори атрофида минтақалар мавжудлиги билан изоҳланади. Аланга нисбатан паст ҳароратда камера деворларига тегиши билан учади ва ёниш каме­раси деворларида, поршень ва цилиндр оралиғида юпқа ёкилғи қатлами пайдо бўлади. “Чикиш" циклида пор­шень тепага ҳаракатланганда цилиндр деворларидан ушбу юпка қатлам кириб олади.
Углеводородли ёқилғи таркибида азот бирикмалари мавжудлиги сабабли азот оксиди ҳосил бўлиши аникданган ҳолдир. Биз кўриб чикаёгган ҳолатда ҳарорат нисба­тан паст бўлганда азот бўшайди ва “ёкилғи!” азот оксидлар пайдо бўлади. Худди шунингдек, 1500°К дан юқори ҳароратда ёқилги ёниши жараёнида атмосферада кисло­род ва азотнинг кимёвий реакцияси натижасида ҳам азот оксиди ҳосил бўлади.Ёниш камерасида ёкилғиҳаволи аралашма нотекис тақсимланиши сабабли қурум пайдо бўлади. Кучли босимгазлар хажми хусусида фикр юритиш мумкин. Двигателда фойдаланилган ҳаво микдорига боғлик, равишда 1 кг ёқилгига автомобильдан чиқадиган газлар хажми кар­бюратор двигателлар учун 15 кг ва дизель двигателлар учун 24 кг га тўғри келади. Йўл қурилиш машиналари иш режимининг характери двигателга тушадиган юкланиш- нинг тез-тез такрорланиб туриши билан таърифланади.
Дизель двигателларга тушувчи иш юкланиши 60—70% ни ташкил этганида машиналардан чикувчи газлар хажми энг оз микдорда бўлади. 3-жадвалда йўл қурилишида қўлланувчи машиналардан чикувчи газларнинг углерод оксидига нисбатан захарлилиги келтирилган.
3-жадвал


Download 482.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling