Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети


Download 482.33 Kb.
bet9/35
Sana18.06.2023
Hajmi482.33 Kb.
#1571235
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
Экология Маърузалар матни

Модданинг номи

Углерод оксидига нисбатан захарлилиги микдори

Углерод оксиди

1

Углеводородгаз

1,2

Азот оксиди

20

Олтингугурт оксиди

12

Қурум

25

Формальдегид

60

Toғ жинсларини 1 км масофагача ташишда конвейр транспортери (тасмали узатувчи)дан фойдаланиш самарали усулдир. Тасмали узатувчи ёрдамида тўхтовсиз ра­вишда бир харакатдан иккинчи харакатга ўтиш имкони яратилади. Унинг узлуксиз харакатланувчи бункерига экскаватор ёки бир ковшли ўрмаловчи юк ортувчи м<5С=--мослама ёрдамида юк ортилади.


Кон ишларини олиб боришда юкори қатлам тупроғи унумдор бўлса, уни сақлаш — биологик бойликлардан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Йўл қурилиш тош материалларини қайтадан ишлаш
Қайтадан ишланилиши зарур бўлган тoғ жинслари хусусияти, тайёр махсулотлар номенклатураси, иш жараё­нида қўлланиладиган машина ва ускуналарнинг иш ху- сусиятидан келиб чиққан ҳолда тошмайдалаш заводларининг технологик тузилиши аникланади. Майдалашжараёнида ёнлама. конусли ва юқори қувватли роторли майдалагичлардан фойдаланилади. Ёнлама майдалагичларда жинс бурдалари ҳаракатланмайдиган ва қўзгалувчи мосламалар орасида қисиб майдаланади. Конусли майдалагичларда эса ҳаракатланмайдиган ва қўзғалувчи конуслардан фойдаланилади. Роторли майдалагичларда юкори тезликда айланувчи махсус мослама ёрдамида ва айнан ана шундай тезликда ҳаракатланувчи бўлакларни қўзғалмайдиган бронли плитага уриш ёрдамида иш бажарилади.
Майда ўлчамли маҳсулот олиш учун жинсни бир нечта майдалагичларда кетма-кет майдалаб, ҳар бир майдалагичдан ўтганидан сўнг ғалвирларда майдаланган жинс­ни керакли ўлчамларда саралайдилар.
Тош материалларни икки боскичли майдалаш усули бўйича қайта ишлаш жараёнини Самарқанд асфальтбе­тон заводининг Жомбой цехи майдалаш-саралаш мосламаси иши мисолида кўриб чиқиш мумкин.
Toғ тошларини ағдарма машиналар, бир ковшли экскаваторлар ёки ортувчилар ёрдамида бункерга консолли панжара ва пластинкали озиқлантиргич оркали узатилади. Майдаланиши лозим бўлган материал тасмали узатувчи бўйлаб элакка қайта саралаш учун ўтказилади. Сўнг зарур ўлчамдаги тошлари ёнлама майдалагичли йирик майдалаш мосламаларига тушади. Майда­ланган материал тасмали узатувчи оркали оралиқ сара­лаш учун ғалвирга узатилади. Материал сараловчи мосламалардан тасмали узатувчилар орқали зарур ўлчамгача майдалай оладиган конусли майдалагичларга ўтказилади.
Ушбу 1-схемада тошга узлуксиз ишлов бериш техно­логик жараёни келтирилган:
1-схема
Toғ жинслари
I
Саралаш (бункер озиклантиргич билан)
I
Ташиш (тасмали узатувчи)
I
Майдалаш (ёнлама майдалагич)
I
Ташиш (тасмали узатувчи)
I
Майдалаш (конусли майдалагич)
I
Ташиш (тасмали узатувчи)
Саралаш(ғалвир)
I
Тайёр махсулот омбори
Тош майдалаш заводининг технологик бўлимларидан бири омбор хўжалигидир. Тайёр махсулотларни омборда сақлашнинг бир неча усуллари мавжуд: очик,, ёпик, ва аралаш. Омбор хўжалиги иншоотлари шакли ва турига кўра конуссимон, штабелли (тўғри чизикли ва ҳалқа шаклида), штабелли ярим бункерли, бункерли ва бостирмали бўлиши мумкин.
Тайёр махсулотларни омборлардан ортиш ишлари тас­мали узатувчилар, бункерли, экскаваторли, бир ковшли ортгичлар, грейферли кранлар ёрдамида амалга оширилади.



Download 482.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling