Асфальтобетон қоришмасини тайёрлаш
Асфальтбетон қоришмасини тайёрлаш жараёнининг тартиби 2-схемада келтирилган. Тошли материаллар таъминловчи ускунадан “совук;” деб аталувчи элеватор орқали қуритиш барабанининг юкловчи кутичасига узатилади. Қуритиш барабани ичида ҳаракатланиш давомидаматериал тушириш қутисига томон йуналтириш жараё- нида маълум даражадаги аланга таъсирида талаб этилган ҳароратгача қиздириб куритилади. Тушириш қутиси ёнида ўтхона жойлашган. ёқилги ёниши натижасида ажралган газлар уз иссиклигини материалларга бериб, ма- териалларни қуритиш жараёнида пайдо бўлган газлар билан бирга ҳаво ўтказгичлар бўйлаб чанг тутиш воситаларига тушади. “Иссик” Деб аталувчи элеваторнинг қабул килиш кутисига қуритиш барабанидан КУРУК тош қоришмаси ариқча бўйлаб тўкилади. Сўнгра у ердан ғалвирга узатилади. Бу ерда курук қоришма "иссик,” бункер
2-схема
Тошли материаллар
I
Дозалаш (мисқоллаш) (таъминловчи ускуна)
I
Ташиш (“Совук” элеватор)
I
Қуритиш (қуритиш барабани)
I
Ташиш (“иссик” элеватор)
I
Доналар бўйича саралаш (ғалвир сетка)
I
Битум Қоришмани таркибий +- Минерал қисмларини дозалаш кукун (оғирлик ўлчагич)
I
Қориштириш
Тайёр қоришма бўлмасига тушиб сараланади. Бункерда жойлашган бўлмагаэлеватор ёрдамида минерал порошок туширилади. “Иссиқ бункер остида автоматик мослагич жойлашган бўлиб, у оркали материаллар қориштириш бўлмасига ўтказилади. Битум кайнатиш қозонларида алоҳида тарзда тайёрланган битум насослар ёрдамида кувурлардан ҳажмли меъёр ўлчагичга ва ундан сўнг қоргичга ҳайдалади. Қоргичда кум, шагал, минерал ишқор ва битум қориштирилади.
Асфальтбетон қоришмаларини тайёрлаш жараёнида чанг ҳосил бўлади. Тош материалларни қутиларга бўшатищда, тош ортиладиган қутили қуритиш барабанининг тармоғи, қуритиш барабани элеватори, ғалвир, бункер-ларни тўлдириш жойи, қоргич, майдаланган хом ашёни бункерга ташийдиган пневмотранспортнинг ҳаракати натижасида кераксиз даражада чанг ажралиб чикиши мумкин. Асфальт қориштиргич мосламалар чикарилмасида минерал моддалар заррасидан ташқари турли газлар шу жумладан, углерод оксиди, азот оксиди ва углеводородлар учраши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |