Органик боғловчи моддалар омборлари
Органик боғловчи моддаларни қабул килиш ва сақлаш учун доимий ёки вактинча ўралар ёки цистерна кўринишидаги сақлаш манбалари қурилади. Саклагичлар битум қайнатиш қозонлари билан қурилади. Улар асфальтбетон заводларининг битум цехлари, эмульсия омбори ёки автогудронаторлар учун зарурдир.
Замонавий ёпик битум сакдагичлар ер остидан ва устидан ҳам таъсир этишидан мухофаза қиладиган турли қурилма ёки махсус бинолар, бостирма иншоотлар кўринишида барпо килиниши лозим. Бу максадда ишлатиладиган ўралар таги ва деворига алоҳида пишиқлик ва мустахкамлик ҳосил қилиш мақсадида махсус цемент қоришма билан сувалади. Сақланадиган ўранинг чуқурлиги ер ости сувлари сатҳига қараб 1,5 дан 4 метргача бўлиши мумкин. Цистерна кўринишидаги битум сакдагич камдан- кам ҳолларда ерга кўмилади. Одатда улар махсус тарзда тайёрланган тупрокли майдончага ёки пастак пойдевор плиталари устига ўрнатилади.
Битум сакдагичлар текис битум солиш мосламалари каби иситиш тизими ва битум насослари билан жиҳозланиши лозим. Боғловчи моддаларни иситиш учун омборхоналарда буғ спираллари, иссик газ кувурлари ёки электр иситгичлар ишлатилади. Уларнинг омборхона таги деворлари ёки айвонлар остига ўрнатилиши максадга мувофикдир. Батареялар ичига ёкииситгичлар пакетига насос мосламасига уланган сурувчи ўрнатилади. Битум олиш учун омборнинг ён томонидан ёки марказидан ўралар очилади.
Нефтни кайта ишлаш заводларидан битум темир йўл оркали ва автотранспорт воситасида омборларга келтирилади. Транспорт воситаларининг ҳамма тури (цистерна термослар, бункерли ярим вагонлар, битум ташувчи автомобиллар) битумни иситувчи изоляция воситаларига ёки иссик минерал ёғ вкенг ариққабитумни ағдаради. Битум ташувчи автомобиллардан би, tvmкичик кувур оркали эгилувчан шланк воситасида окиб тушади ёки насос билан тортилади. Цистерналарга битум тўлдириш учун кичик кувур-клапан ўрнатилган бўлиб унга шланк уланади ёки сакловчи омборга битумни қуйиб тушириш учун лотоклар қўйилади.
Сакловчи омборларга битумни туширишда ва олиш жараёнида ҳам атмосфера битум буғи билан ифлосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |