Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети


Цементобетон қоришмасини тайёрлаш


Download 482.33 Kb.
bet11/35
Sana18.06.2023
Hajmi482.33 Kb.
#1571235
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
Экология Маърузалар матни

Цементобетон қоришмасини тайёрлаш
Цементобетон қоришмасини тайёрлашда хом ашё омборидан керакли миқдордаги қум, шағал ва цемент бетон қоргич ускунанинг ўлчовчи блоки оркали сарфлаш бункерига тўкилади. Махаллий шароитни хисобга олиб мазкур иш жараёнида хом ашё турли хил усуллардаги ортиш-тушириш воситалари ёрдамида туширилади. Туширувчи ёки тасмали узатувчи воситалар шулар жумласидандир. Қум ва шағал огирликни меъёрловчи ўлчагичлар оркали тасмали узатувчига, кейин қоргичга тўкилади. Шунингдек, сарфланиш бункерида оғирлик меъёри ўлчагичи орқали хамда сув ўтказиш системасидан узатилади ва ҳаммаси аралаштирилади. Сўнграқориштиргичдан бетон коришмаси автомобилларга ортилади.

Бетон ва темир-бетонматериалларини тайёрлаш
Йиғма темир-бетон ва бетон махсулотларни тайёрлаш технологиясининг тасвири қўйидаги боскичларни ўз ичига олади: хом ашёни қабул килиш, сақлаш ва ташиш; арма тураларни тайёрлаш (каркаслар, сеткалар); цемент бетон қоришмаларни тайёрлаш; хом ашё таркибидаги бетоннинг қотишини тезлаштириш (буғлаш камералари ва бошқа воситалар); тайёрланган материални бўлиш ва пардозлаш; тайёр материалларни бир ерга тўплаш ва ташиш (жўнатиш).
Бетон ва теми-бетон материаллар ишлаб чиқариш технологиясини Узбекистан Республикаси “Ўзавтойўл” концернининг Қўйликдаги кўприк ва темир-бетон қурилмалари тажриба заводида ишни ташкил қилиш мисолида кўриш мумкин 2-расмда цемент омборининг схемаси келтирилган. Цемент идишларга (8) жўнатиш пневматик кўтаргичлар
ёрдамида жойлаштирилади. Чангланган ҳаво оқими вентилятор (13) ёрдамида циклонлар (11) гурухига тушади. Кейин циклон (12)га тушади. Циклонларда цемент чангидан тозаланган ҳаво атмосферага чиқади.
Арматура цехида нуктали пайвандлаш дастгохдарида каркасларни пайвандлаш амалга оширилади. Тайёр ар­матура каркаслари шакл бериш цехига келтирилади.
3-Расмда бетон қоришма узелининг тасвири (БК.У) келтирилган. Бетон қоришма узели цементни омбордан олиб келиш окимли ҳаво насослари (1) ёрдамида амалга оширилади. Цемент ҳаво аралашмаси қувур (2) оркали

2-расм. Цемент омбори тасвири:
1-қабул қилувчи бункер, 2-шнекли узатувчи, 3-пневматик кўтаргич, 4-пневматик юк туширгич, 5-ҳаво утказгич, 6-циклон, 7-шнекли узатгич, 8-цемент идиш, 9-пневматик юк туширгич, 10-вакуум ускуна, 11-циклон гуруҳи, 12-циклон, 13-вентилятор.

чўктирувчи циклонига (3) ўтказилади. Чўккан цемент икки енгли ўтиш ариқчаси (4) орқали цемент бункери (5) га тушади. Сўнг оғирлик меъёр ўлчагичи (6) орқали цемент бетон қоргич (7) га тушади. Бетон қоргичга тўлдирувчи ва сув ҳам тушади. Чангланган ҳаво чўктирувчи циклондан (3) кейин циклонлар гурухи (9) га, ундан сўнг енгли фильтр (10) га тушади. Тозаланган ҳаво атмосферага чиқади, циклон ва фильтрда тутиб колинган цемент чанги цемент бункери (5) га узатилади.


Бетон қоришмаси автотранспортда шакл берувчи цехга олиб борилади. Бир цехда темир-бетон плиталар, бошқасида бруслар, ариқчалар, тўсинлар ва учинчисида тўғри бурчакли блоклар, ажратувчи чизиқ брусларига шакл берилади. Бетон қоришмаси шаклли қолипларга жойланади, кейин улар иссикда ишлов бериш учун 6yFкамераларига қуйилади. Қолиплардан чиқариб олинган тайёр махсулотлар омборларга жўнатилади.
4-схемада Қўйликдаги кўприк темир-бетон қурилмалари тажриба заводининг бетон ва темир бетон материаллар ишлаб чиқариш жараёни тасвири келтирилганатмосферам

3-расм. Бетон кориштиргич узелннинг тасвири:
1-насос, 2-кувур, 3-циклон, 4-икки енгли ўтиш арикчаси, 5- цемент бункери, 6-оғирлик улчовчи мослама (цемент, сув, кум ва шағал учун), 7-бетон қориштиргич, 8-тақсимловчи аравача, 9- циклон гурухи, 10-фильтр, 11-вентилятор.

4-схема
Цемент омбори


I
Тўлдирувчи -*• Бетон қоришмани *- Сув тайёрлаш (қоргич)
I
Арматурабоп Мал;сулотни шаклга солиш синчлар -* (қолип)
I
қотириш ва қуритиш
I
Тайёр маҳсулот омбори
Бетон ва темир бетон материаллар, қурилма ускуналарини тайёрлашда чанг, шовқин ва тебраниш пайдо бўлади. Чанг ажралиб чикиш манбаи цемент омбори цемент қориштириш бўлимидир.



Download 482.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling