Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети
Йўл эмульсияси ва пасталарни тайёрлаш
Download 482.33 Kb.
|
Экология Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- Таянч иборалар
- Санитария химоя минтақаси
Йўл эмульсияси ва пасталарни тайёрлаш
Эмульсияни тайёрлаш учун узлуксиз ёки вакти-вати билан ишлайдиган эмульсия тайёрловчи машина аввал эмульгатор қоришма билан тўлдирилади, бу жараёндан сўнг битум солинади. Шундан сунг улар аралаштирилади. Паста тайёрлаш учун қориштиргичга паста таркибида талаб этилган микдорга мос равишда кукунсимон эмульгатор, сўнг сув юборилади. Бу таркибий кисмлар бир хил хамирсимон массалар хосил булгунига кадар аралаштирилади. Сўнг хосил бўлган массага секин-аста ва навбатма-навбат битум солинади ва қолган сув аралаштирилади. Эмульсия ва паста тайёрлаш жараёнида ҳам улар таркибидаги кимёвий моддалардан атмосфера ифлосланади. Назорат саволлари: 1.Саноат чиқиндиларининг асосий манбалари нима? 2.Йўл қурилиш материалларини қазиб олишда ифлосланиш нима? 3.А-Ц-бетон қоришмасини тайёрлашда ифлосланиш манбаларини айтинг? 4.Органик боғловчи омборларидаги ифлосланиш манбалари нима? 5.Органк боғловчи омборларнинг ифлосланиш манбалари нима? 6.Йўл эмульсияси ва пасталарни тайёрлашдаги ифлосланишнинг манбалари нима? 3-МАЪРУЗА. ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИГА ОИД ЭКОЛОГИК МЕЬЁРЛАР Режа 1.Санитар –гигеник ва экологик меъёрлар 2.Транспорт воситалари ва йўл курилиш машиналарининг экологик меъёрлари 3.Йўл хўжалиги корхоналарининг санитария ҳимоя минтакаси 4.Рухсат этилган чегаравий чиқарилма РЭЧЧ Таянч иборалар: санитар, СХМ, РЭЧЧ, РЭЧМ, Тельтомат. Хар кандай ишлаб чиқариш корхонасини қуриш лойиҳаси тайёрланиши жараёнида энг аввало, қурилиш май- донининг экологик жихатдан мувофик бўлишига катта эътибор бериш зарур. Корхоналарни экологик нуктаи назардан жойлаштиришни асослаш санитария химоя минтака (СХМ) майдони ва корхонада ишлаб чикариш жараёнида атмосферага чикариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган чегаравий чиқарилма микдорини (РЭЧМ) аниклашни ўз ичига олади. Санитария химоя минтақаси Атмосферага турли ифлослантирувчи моддаларни тарқатувчи иншоотлар ҳавони ифлослантирувчи манба ҳисобланади. Технологик жараёнлар асосида атмосферага ифлослантирувчи моддалар чикарувчи ишлаб чиқариш корхоналари ахоли истиқомат килувчи жойлардан санитария химоя минтақаси билан ажратиб қўйилади. Хавога ифлослантирувчи моддаларни чикарувчи кор хона худудининг маълум бир кисмини, яъни чикарилмалар зонасини санитария химоя минтакаси деб аташ кабул килинган. Санитария таснифига мувофик, корхоналар бешгурухга таксимланган ва хар бир гурух учун санитария химоя минтакасининг чегараси белгиланган. Йул хўжалиги қурилиши сохасидаги корхоналар кайси гурухга киритилганлиги ва шу гурух учун кабул этилан СХМ микдори 1-жадвалда келтирилган.
Санитария ҳимоя минтакаси чегараси атмосферани ифлослантирувчи манба чиқарадиган ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиш майдони ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Корхоналар томонидан санитария химоя минтақасининг чегарасини кенгайтириш муаммоси ҳал этилаётган- да куйидагилар назарда тутилиши шарт: а) чикарилмани тозалаш усуллари йўклиги; б) корхонага нисбатан шамол тескари эсувчи томондаги атмосфера ифлосланиши мум- кин булган минтакада ахоли учун истикомат жойлари қури лиши зарурияти келиб чикиши мумкинлиги; в) шамоллар чамбараги ва бошқа нокулай махаллий шароитлар. Ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага тарка- лишини ҳисоблаш натижасида ахоли яшайдиган жойда унинг микдори рухсат этилган чегаравий микдордан ош маганлиги аникданса, санитария ҳимоя минтақасининг чегараси кискартирилиши мумкин. Атмосферанинг доимий таркибида учрамайдиган модаларнинг ҳавога таркалишини атмосферадаги аралашма деб аташ кабул килинган. Атмосферадаги аралашманинг рухсат этилган чегаравий жамланиши дейилганда мазкур аралашманинг энг юкори меъёри тушунилиб, у муайян вактга нисбатан ўрта- ча деб кабул килинади ва маълум бир давр ёки бутун ҳаёт авомида инсонга таъсир этганда ҳам унга зарар келтир- майди, шунингдек, атроф-муҳитга ҳам салбийтаъсир кўрсатмайди. Санитария ҳимоя минтакаларининг узунлиги ва унда- ги четга чикишлар ҳар бир ҳолатда лойиҳада ҳисоблаб тасдиқланиши шарт. Ер атрофида, яъни ер юзасидан 1.5—2.5 м баландликда ўлчанган атмосферадаги аралашманинг жамланиш миқдори чикарилма манбаидан X масофада энг юқори даражасига етади. Масофа X (I) ифода аниқланади: Х= dH,м (1) бу ерда F — хаводаги ифлослантирувчи моддаларнинг сингиш тезлигини ҳисобга олувчи ўлчовсиз коэффициент. Унинг киймати қўйидагича кабул килинади: а) газ холатдаги ифлослантирувчи моддалар ва майда дисперсли аэрозоллар учун F=1; б) чанглар ва қурумлар учун: ўртача тозалаш самарадорлиги 90% дан кам бўлмаса F=2; 75% дан 90% гача F= 2,5; 75% дан кам ёки тозаланмаган ҳолатда F=3; d-f, Uм, Uм, fe микдорларга тааллукли ўлчовсиз коэффициент, бун да f=1000 (2) 0.65 (3) =1.3 (4) (5) Бу ерда ифлослантирувчи манбани қўйилиш кесимидан газсимон аралашмаларнинг ўртача чикиш тезлиги, м/с; D-ифлослантирувчи манба қўйилиш кесимининг диаметри, м; Н-ифлослантирувчи манбанинг ер сатхидан баландлиги, м; Т-манбадан газсимон аралашмаларнинг чиқиши Тисва ўртача йиллик ҳавоТҳ ҳароратларининг фарки, яъни Т=Тис-Тҳ,С° Download 482.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling