Инсон ва атроф муҳит.“Атроф муҳит” ҳар хил соҳаларда турли аҳамиятга эга, масалан, муҳандислик экологиясида атроф муҳит бу биз яшаётган жой ҳисобланади. У икки турга бўлинади: табиий муҳит ва муҳит. Табиий муҳит ўз ичига барча жонли ва жонсиз табиий келиб чиқадиган жараёнларни қамраб олади. Барча турдаги қурилмалар антропоген ҳудудларга киради, яъни инсонни яшашига шароит яратади(бинолар,боғлар,шаҳарлар, инфратузилмалар , транспорт, сув ва энергия тизимлари ва ҳ.) Лекин ҳозир инсон фаолияти таъсирига тушмаган табиий муҳитни топиш жуда қийин (саҳролар, чўллар, тоғликлар)
Ер сайёрасида экологияни ва экологик инжинирингни қизиқтирадиган тўртта сфералар литосфера, гидросфера, атмосфера ва биосфера (тирик организмлар тўплами) мавжуд. Сув, қоялар, ҳаво ва ҳаёт биргаликда экосферани шакллантиради.
Инсон жамияти ва атроф муҳит доимий равишда бир-бири билан ўзаро таъсирда бўлади. Инсон таъсири (антрпоген таъсир) унинг биофизик муҳитга, биохилмахилликга нисбатан олиб бориш, балиқчилик, чорвачилик, ёқилғи – энергетика саноати,транспорт ва б. киритиши мумкин. Бу фаолиятларни амалга ошириш учун инсон бевосита ёки билвосита атроф муҳит билан муносабатда бўлади ва унга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади.
Табиий ва сунъий муҳит инсон соғлиғига таъсир кўрсатади. Бу таъсирлар тўғридан – тўғри патологик оқибатларга ( кимёвий моддалар, радиация, баъзи бир биологик агентлар, ҳамда бошқа томондан жисмоний, психологик, ижтимоий ва маданий ижобий муҳит яратади.
Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш. Ҳозирги даврда Ер экотизими антропоген таъсир натижасида ҳар томонлама ўзгаради. Инсон атроф-муҳитга таъсир қилиб уни ифлослантирмоқда.
Ифлосланиш экотизимга биогеоценоз киритилган, яъни унинг хусусиятига мутлоқ тескари физик, кимёвий ва биологик компонентларни табиий меъёридан кўпайишидир, бу эса экотизимни бузади ёки унинг ҳосилдорлигини камайтиради.
Ифлосланишни тарқалиши бўйича ифлослантирувчилар кўчмас ва кўчма манбага бўлинади.
Кўчмас манба бир жойда муқим ўрнатилган объект, масалан, саноат корхонаси – сув иситгич тармоғидан ёки бошқа ускунадан чиқаётган ифлослантирувчилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |