Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети


Download 482.33 Kb.
bet3/35
Sana18.06.2023
Hajmi482.33 Kb.
#1571235
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Экология Маърузалар матни

I БОБ. ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ
1.1 НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР
1-модул. Қурилиш экологияси қисми
1-МАЪРУЗА.ЭКОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Режа
1.Экология ҳақида умумий тушунча ва унинг асосчилари.
2.Экологиянинг таркиби.
3.Экологиянинг ўрганиш объектлари.
4.Экологик омиллар.
5.Биосфера ҳақида маълумот.
6.Инсон ва атроф мухит.
7.Экологик инжиниринг.


Таянч иборалар:экология, биосфера, экологик омил, экологиктизим, атроф-муҳит,экологик инжиниринг.
Экология (грекча «oicos» - уй, ватан, «logos»-фан сўзларидан ташкил топган) – тирик организмлар яшаш шароитлари, ўзаро ҳамда яшаш муҳити билан алоқаларини ўрганувчи фан демакдир. Экология фани вужудга келишининг сабаби нима эди?Табиат билан жамиятнинг ўзаро муносабатлари қадимдан шаклланиб ҳозирги кунда замон муаммосига айланди. Яъни бу муносабат зиддиятли бўлиб қолди. Табиий ландшафтларнинг хусусиятлари ўзгарди, кўплаб янги антропоген ландшафтлар ҳосил бўлди. Инсониятнинг ҳозирги кундаги зиддиятли хўжалик фаолияти оқибатида табиат, атроф-муҳит ўзгариб, ўзлаштирилиб бормоқда. Бу ўзлаштиришлар натижасида табиий мувозанат қонунлари бузилиши рўй бериши мумкин ва инсониятга турлича азият етказилади.
Экологиянинг ривожланиш тарихи 3 босқичга бўлинади: 1-босқич экологиянинг фан сифатида туғилиши ва шаклланиши даври (қадим замондан XIX-асргача) ҳисобланади . Бу босқичда дастлабки тирик организмларнинг яшаш муҳити билан ўзаро муносабатлари ҳақидаги маълумотлар ва уларни илмий жиҳатлари пайдо бўлган. Масалан Аристотель (384-322 й.й, эрамиздан аввал) 500 турдан ортиқ тирик организмларнинг ҳаёт кечириши ҳақида ёзиб, уларнинг ҳаёт тарзи ва эҳтиёжлари характери бўйича синфларга бўлган. Унинг шогирди Теофраст Эрезийский (372-287 й.й. эрамиздан аввал ) биринчи марта ўсимликларни турларга, яъни дарахтларга, кўкатларга ва ҳ.к бўлишни таклиф қилган.Қадимги грек шифокори Гиппократ (эрамиздан аввал 460-377 й.й.) атроф муҳит омилларини инсон соғлигига таъсири ҳақида ёзган.
XVIII-аср охирига келиб биогеография тез ривожланиб кетди. Унинг асосчилари А.Гумбольдт (1769-1859 й.й.), ҳайвонлар экологиясининг асосчиси бўлиб Москва университети профессори К.Ф.Рулье (1814-1858 й.й.) ҳисобланади. Уни қарашларини шогирди К.А.Северцев (1827-1885 й.й.) томонидан давом эттирилган.2-босқич – экологияни мустақил илм соҳаси сифатида шаклланиш босқичи ҳисобланади. (XIX-аср ўрталаридан XX-аср ўрталаригача бўлган давр ) инглиз олими Ч. Дарвин(1809-1882) 1859 йилда “Турларни табиий сараланиш йўли билан келиб чиқиши” номли илмий асарини ёзгандан сўнг экология янгича сифат асосида ривожлана бошлади. 1866-йилда немис биолог олим Эрнест Геккель биринчи марта “экология” терминини қўллаб мазмунига аниқлик киритди. 1877-йилда немис гидробиологи К.Мебиус “биоценоз” тушунчасини асослаб берди. XIX-аср охирида рус олими В.В.Докучаев (1846-1903) фанда табиатни ўрганишга комплекс ёндашувни киритди.Унинг фикрларини Г.Ф.Морозов ва В.Н.Сукачевлар биогеоценозлар таълимотида қўлладилар.1913-1920 йилларда илмий экологик жамият вужудга келди, экологик журналларга асос солинди,экология фани олий ўқув юртларида ўқитила бошланди. Буюк рус олими В.И.Вернадский (1863-1945) 1923-1927 йилларда биосфера ҳақида таълимот яратди, 1944 йилда эса ноосфера ҳақида (биосферанинг юқори ривожланган босқичи ) таълимот ёзди.1930-1940 йилларда Ч.Элтон томонидан популяциялар экологиясига (демэколгия) асос солинди. Унинг ривожланишига олимлардан С.С. Шварц, Н.П.Наумов ва Д.Н.Коликаровлар катта ҳисса қўшдилар.1935 йилда инглиз олими А.Тенсли “экотизим” терминини киритди. 1940 йилда рус олими В.Н.Сукачев (1880-1967) “биогеоценоз” терминини фанга киритди. 3-босқич-экология фанини фанлараро фанга айланиш даври ( XX-аср ўрталаридан шу давргача) ҳисобланади. XX асрда экологик муаммоларнинг чуқурлашуви натижасида фаннинг ривожи кўп биологик ва бошқа фанларнинг “экологлашишига” олиб келди. Экология атроф табиий ва инсонни ўраб турган муҳитни муҳофаза қилиш ҳақидаги фанга айланди. Экология ва бошқа фанлар чегарасида экологик кимё, экологик физиология, математик экология, саноат экологияси, қишлоқ ҳўжалик экологияси,муҳандислик экологияси, ижтимоий ва ҳуқуқий экология ва б. фанлар вужудга келди. Замонавий экология фани ривожига Ўзбекистондан А.Азизов, Р.Қулматов, Т.Рахимова, А. Эргашев, Ж.Халмуминов ва б.муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.Экология фанининг предмети бўлиб организмлар билан муҳит ўртасидаги алоқалар ҳисобланади. Экологиянинг асосий ўрганиш объекти бу экотизимлар, яъни тирик организмлар ва яшаш муҳити билан ҳосил бўлган табиий мажмуалар бирлигига айтилади.

Download 482.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling