Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети
Download 482.33 Kb.
|
Экология Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экологиянинг асосий ўрганиш объектлари
- Экологик омиллар (1.3-расм) .
Экологиянинг тузилиши.Расмда кўрсатилган экологиянинг барча ташкил этувчилари бир-бири билан боғлиқ.
Ҳайвонлар экологияси Микроорганизмлар экологияси Ўсимликлар экологияси Динамик Аналитик ЭКОЛОГИЯ Амалий экология Умумий экология Геоэкология Аутэкология Атроф муҳит муҳофазаси ( фаолият соҳалари бўйича) Қуруқлик экологияси Синэкология Денгиз экологияси Ижтимоий экология, инсон экологияси билан биргаликда Популяциялар экологияси ва бошқалар Биогеоценология ва бошқалар Биосфера ҳақида таълимот Динамик экология – организмларни ва улар гуруҳларини яшаш муҳит билан бўлган муносабатларининг динамикаси ва эволициясини ўрганади. Аналитик экология – экологиянинг организмлар ва улар популяцияларининг табиий муҳит билан бўлган ўзаро муносабатларининг асосий қонуниятларини тадқиқ қилиш билан шуғулланадиган бўлими ҳисобданади. Аутэкология – алоҳида организмнинг атроф муҳит билан индивидуал алоқасини, ўзини тутишини, яъни уни тизимнинг бошқа ташкил этувчиларидан ажратган ҳолда ўрганади. Бу эса организмнинг биологик тўлиқ очиб бера олмайди ва уни инсон томонидан бошқарувини ҳам мураккаблаштиради. Синэкология – организмлар гуруҳларини комплекс, атрофлича диалектик бирликдаги ўзаро алоқаларини ўрганади. Экологиянинг асосий ўрганиш объектлари (1.2-расм): табиий муҳитни шаклланишида физик, кимёвий ва биологик параметрларнинг таъсири; табиий муҳитга антропоген таъсирлар; табиий муҳитдан фойдаланиш ва ресурсларни тежашни ўрганиш; атроф-муҳитни ҳар томонлама муҳофазалашни таъминлаш. 1.2-расм. Экологиянинг асосий ўрганиш объектлари Экологик омиллар (1.3-расм). Тирик организмлар атроф табиий муҳитда мавжуддир. Тирик организмлар яшашига, ривожланишига таъсир кўрсатувчи муҳит элементлари экологик омиллар бўлиб, улар уч гуруҳга бўлинган: абиотик, биотик ва антропоген. Абиотик омиллар - жонсиз табиатдан ташкил топган бўлиб, уч гуруҳга бўлинган: Иқлим омиллари - қуёш энергияси, ҳаво ҳарорати, намлик, ҳаво харакати тезлиги, ҳаво босими ва бошқалардир, эдафик, кимёвий. Эдафик омиллар – тупроқнинг физик-механик хусусиятларини аниқлайди ва тупроқни механик таркиби, зичлигини, намликни тортишини, ҳавони киришини белгилайди. Тупроқ организмни минерал озуқа ва сув билан таъминлайди. Энг муҳим хусусияти ҳосилдорлигидир, бу эса тупроқнинг юқориги горизонтида гумус сатҳини кўплигига боғлиқдир. Кимёвий омиллар - муҳитдаги кимёвий компонентларни ва атмосферадаги газ таркибини, сувдаги туз таркибини, сув ва тупроқдаги кислоталикни ўз ичига олади. Атмосферанинг газ таркиби тирик организмларни яшаши учун бирламчи ўринда туради. Кислород нафас олишни ва оксидланиш жараёнини таъминлайди. Азот организмда оқсил моддаларни таъминлашда қатнашиб, муҳим-биоген элемент ролини бажаради. 1.3-расм.Экологик омиллар Биотик омиллар. Тирик мавжудотлар таъсирига боғлиқ 3 гуруҳга бўлинади. Фитоген – муҳитда ўсимликлар томонидан органик моддани ишлаб чиқишни ва унинг бутун организмларга озуқа асоси бўлишидир. Зооген – ҳайвонот оламидаги алоқалар. Микробиоген – оддий бактерия ва вирусларнинг тирик организмларга таъсири. Антропоген омиллар – одамларнинг тўғридан-тўғри табиатга таъсиридир. “Биосфера” терминини фанга биринчи бўлиб 1875 йилда австралия геологи Эдуард Зюсс киритган. У ер қатламлари тўғрисидаги китобида ишлатган. Ундан 50 йил ўтиб рус минеролог олими В.И.Вернадский биосферани ўрганиб таълимот яратди. Биосфера “ҳаёт шари” – яъни организмлар яшаши учун зарур шароит бўлган гидросфера, атмосферанинг ҳаво бор қуйи қисми ва литосферанинг юқори қисмини ўз ичига олади. Биосфера ҳам йирик экотизим сингари абиотик ва биотик қисмдан иборат. Абиотик қисми тупроқ, атмосфера ҳавоси ва сув муҳити, биотик қисми эса унда яшайдиган барча тирик организмлар ҳисобланади. Вернадский таълимотига кўра, биосферанинг ташкил этувчи моддалари ўзаро геологик боғлиқ бўлган қуйидаги компонентлардан иборат бўлади: тирик моддалар – тирик организмлар биомассалари . биоген моддалар – модда ва энергия алмашинувида қатнашувчи барча моддалар (кўмир, нефть, оҳак, табиий газлар), тоғ жинслари ва минераллар, радиактив моддалар, космосдаги моддалар (метеоритлар), тарқоқ атомлар, Вернадский ўз таълимотида биосферани пайдо бўлиши ва ривожланишига кўп аҳамият берган. Ҳозирги биосфера биотик ва абиотик омилларнинг доимий ўзаро таъсирлари остида узоқ муддатли эволюцияси натижасида пайдо бўлган. (бактериялар, фотосинтез жараёни натижасида кислороднинг кўпайиши ). 1.4-расм. Биосферадаги моддаларнинг гуруҳлари Download 482.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling