Ўзбeкистон рeспубликаси
Download 7.02 Mb.
|
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Омилли таҳлил — бу натижавий кўрсаткичлар даражасига омиллар
Омилли таҳлил методикаси
Корхоналар хўжа1ик фаолиятидаги барча ҳодиш ва жараёнлар ўзаро алоқадор, ўзаро боғлиқ ва ўзаро шартланг ндир. Улар бир- бирлари билан ўзаро бевосита ёки билвосита боғлиқ бў1ади1ар. Масалан, операцион фаолиятдан фойда ҳажми маҳсулотлар бирлигинархи ва таннархига, савдо ҳажми ва структурасига боғлиқ. Барча бошқа омиллар ушбу кўрсаткичга билвосита таъсир қилади. Таҳлилда ҳар бир ҳодисани сабаб сифатида ҳанн, натижа сифатида ҳанн кўриб чиқиш мумкин. Масалан, меҳнат унумдорлигини, бир томондан, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўзгариши сабаби, унинг таннархи даражаси сифатида, бошқа томондан эса — ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси ўзгариши натижаси, меҳнатни ташкил қилиш такомиллаштирилиши ва бошқалар тарзида кўриб чиқиш мумкин. Ҳар бир натижавий кўрсаткич кўп сонли омилларга боғ1иқ. Натижавий кўрсаткич катталигига омиллар таъсири қанчалик батафсил тадқиқ қилинса, таҳлил натижалари ва корхоналар меҳнат сифатини баҳолаш шунчалик аниқ бўлади. Шунинг учун хўжалик фаолияти таҳлилида ўрганилаётган иқтисодий кўрсаткичлар катталигига омиллар таъсирини ўрганиш ва ў1чаш муҳим методологик масала ҳисобланади. Омилларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганмасдан фаолият натижалари ҳақида асосланган хулосалар қилиш, ишлаб чиқариш резервларини аниқлаш, режа ва бошқарув қарорларини асослаш мумкин эмас. Омилли таҳлил — бу натижавий кўрсаткичлар даражасига омиллартаъсирини комплекс ҳамда тизимли тадқиқ қилиш жараёнидир.
3.2-чизма. Омилли таҳлил турлари. Детерминациялашган омилли таҳлил-натижавий кўрсаткичлар билан алоқаси функционал тавсиф касб этувчи омиллар тадқиқ методикасини ўзида акс эттиради. Стохастик таҳлил эса натижавийкўрсаткич билан алоқаси, функционалдан фарқли равишда, нотўлиқ, эҳтимолий (корреляцион) ҳисобланувчи омиллар таъсирини ўрганади. Агар аргумент ўзгаришига функционал (тў1иқ) боғлиқликда доимо функцияламинг мутаносибликда ўзгариши содир бўлса, у ҳолда ар- гумент ўзгаришининг стохастик алоқасида ушбу кўрсаткични аниқловчи бошқа омиллар уйғунлигига боғлиқ1икда фüнкциялар ўсишининг бир нечта қийматини бериши мумкин. Масалан, меҳнат унумдордорлиги айни бир хил даражали фонд билан қуролланган турли корхоналарда бир хил бўлмаслиги мумкин. Бу натижавий кўрсат- кичга таъсир қилувчи бошқа омилламинг мақбул уйғун1игига боғ1иқ. Тадқиқот методикаси бўйича тўғри ва тескари омилли таҳлил фарқланади. Тўғри омилли таҳлил дедуктив усулда — умумийдан хусусийга томон амалга оширилади. У ўрганилаётган натижавий кўрсаткич катталигини шакллантирувчи омилларни комплекс тадқиқ қилиш мақсадида олиб борилади. Тескари омилли таҳлил сабаб-оқибат алоқаларини мантиқий индукция усули билан тадқиқ қилади — хусусий, алоҳида омиллардан умумийга, сабабдан оқибатга олиб келади. Кўплаб натижавий кўрсаткич1арнинг ўргани1аётган омил ўзгари- шига тасирчанлик даражасини баҳолашга имкон беради. Омиллар деталлаштириш даражасига боғлиқликда таҳлил бир даражали ва кўп даражали бў1иши мумкин. Биринчи шакли омиллар- нинг фақат бир даражасини (бир поғонани), уларнинг таркибий қисмлар бўйича деталлаштирмасдан тадқиқ қилиш учун фойдаланилади. Масалан, Й — а*в Кўп даражали омилли таҳлилда омилламинг моҳиятини ўрганиш мақсадида уларларнинг а ва в таркибий элементларига нисбатан деталлаштиришгд олиб борилади. Омилламинг деталлаштириш келгусида ҳам давом эттирилиши мумкин. Ушбу ҳолатда тобеланишнинг турли даражаларига эга омиллар таъсири ўрганилади. Ўрганилаётган ҳодисалар ҳолат белгисига кўра статик ва динамик омилли таҳлил фарқланади. Статик таҳлил муайян санага натижавий кўрсаткич1арга омилламинг таъсирини ўрганишда қў11анилади. Бошқа кўриниш сабаб-оқибат алоқаларини динамикада тадқиқ қилиш методикасини ўзида акс эттиради. Ва ниҳоят, вақт белгиси бўйича омилли таҳлил ретроспектив бў1иши мумкин, у ўтган давр ва истиқбол учун хўжа1ик фаолияти натижаларидаги ўзгариш1ар сабабини ўрганиб, истиқболда натижавий кўрсаткич1ар даражасига омиллар таъсирини тадқиқ қилади. Омилли таҳлилнинг асосий босқичлари: ўрганилаётган натижавий кўрсаткичларнинг таҳлили учун омиллами саралаш; классифıкация ва тизимлаштириш омилларини ўрганиш; омилли ва натижавий кўрсаткич1ар ўртасида ўзаро алоқалами моделлаштириш; омиллар таъсирирıи ҳисоблаш ва ўзгаришидаги натижавий кўрсаткич катталиклари ҳар бирининг аҳамиятини баҳолаш; иқтисодий жараёнлами бошқариш учун омилли моделдан амалий фойдаланиш. Download 7.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling