Бюджет ташкилотларининг Ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаларини санаб беринг?
чорак охирида иқтисод қилинган маблағ (капитал қўйилмадан ташқари);
товарлар (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;
ижара тўловининг бир қисми (40%);
белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;
ҳомийлик ёрдами (беғараз ёрдам) ҳисобига шакллантирилади.
Давлат бюджети тақчиллиги нима?
Давлат бюджети тақчиллиги — муайян даврда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши.
Давлат бюджетининг бирламчи тақчиллиги — муайян давр учун Ўз.Р Давлат бюджети харажатларидан давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланадиган Давлат бюджети тақчиллиги.
Давлат бюджетининг тақчиллиги қандай манбалар ҳисобидан молиялаштирилади?
давлат активларини сотишдан олинган даромадларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратмалари;
Ўз.Р республика бюджети маблағининг молия йили бошидаги қолдиқлари;
давлат томонидан маблағ жалб қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Тақчиллигини қоплаш манбаси сифатида Марказий банкининг кредитларини жалб қилишга йўл қўйилмайди.
Давлат бюджети профицити бу нима ва у қайси бюджет бўйича аниқланади?
Давлат бюджети даромадларининг харажатларидан ортиши Давлат бюджети профицити ҳисобланади ва у Давлат бюджети бўйича аниқланади.
Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси қачон, нечанчи сонли Қонун билан тасдиқланган ва қачондан бошлаб амалга киритилган?
Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси Ўзбекистон Республикасининг 26.12.2013 йилдаги ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган ва 01.01.2014 йилдан амалга киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |