Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устивор йўналишларини айтиб беринг


Умумтаълим муассасасининг қайси ходимларга директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар белгиланмайди


Download 38.09 Kb.
bet15/18
Sana17.02.2023
Hajmi38.09 Kb.
#1207084
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Фойдаланиш учун (1)

Умумтаълим муассасасининг қайси ходимларга директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига асосан умумтаълим муассасасининг раҳбар ходимларига (директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари) ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларига.

  1. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида нечта болаларга тарбия берилишига йўл қўйилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарорига асосан 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 7 — 50 нафар болаларга тарбия берилишига йўл қўйилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сонли қарорида белгиланган Фарғона вилоятида мактабгача таълим соҳасида болалар қамраб олиш даражаси паст бўлган ҳудудлар қайси.

Бувайда, Сўх ва Тошлоқ туманлари

  1. Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш ҳамда йўл харажатлари учун бериладиган пул нафақаси миқдори қанча этиб белгиланган?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорига асосан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари миқдорида.

  1. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог ходимларининг неча фоизи хар ойлик устама олиш хуқуқига эга.

Муассасада фаолият юритаётган жами педагог ходимларининг кўпи билан 50 фоизи.

  1. Давлат хусусий шерикчилик, Нодавлат хамда оилавий мактабгача таълим ташкилотларига давлат бюджетидан субсидия маблағларини олиш учун қайси органга кандай хужжатлар тақдим этиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 мйдаги 378-сонли қарорига мувофиқ таълим ташкилоти тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда таълим ташкилотига ҳақиқатда қатнаган болалар сони тўғрисида маълумотни ҳамда таълим ташкилотида болалар таъминоти учун ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан тўланган тўлов ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидиялар олиш учун буюртманомани туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билан келишилган ҳолда тақдим этади. Бунда, ҳисоботга ойнинг камида ярмида қатнаган тарбияланувчилар сони киритилади.


  1. Download 38.09 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling