Асосий воситалар қачон (қандай холатларда) ташкилот балансидан чиқарилади.
Тугатиш; сотиш; беғараз бериш; камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши; қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар.
Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш муддатлари тўғрисида тушунча беринг.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари, молиявий ҳисобот ва бошқа ҳисоботлар, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган муддатлар мобайнида, бироқ ҳисобот йилидан кейин камида беш йил бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан сақланади.
Фуқароларнинг ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи қачон юзага келади?
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга (7-модда) мувофиқ фуқаролар ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Ногиронлик пенсиялари кимларга тайинланади?
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга (15-модда) мувофиқ Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.
Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига (шахсий ғазна ҳисобварақларига) нотўғри келиб тушган маблағлар қайтарилиши бюджет ташкилоти томонидан тўловчи мурожаат қилган кундан бошлаб неча кун мобайнида амалга оширилади.
Ўн банк куни мобайнида
Бюджет ташкилотлари томонидан топшириладиган чораклик молиявий ҳисоботлар таркибини қайси хисоботлар киради.
Баланс (1-сон шакл);
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл);
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумот;
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Бюджет ташкилотини чет эл валюталари бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот.
Do'stlaringiz bilan baham: |