Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Касддан баданга ўртача огир шикаст етказиш


Download 0.79 Mb.
bet42/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

105-модда. Касддан баданга ўртача огир шикаст етказиш

Содир этилаётган пайтда хаёт учун хавфли бўлмаган ва ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган окибатларга олиб келмаган, лекин согликнинг узок вакт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий мехнат кобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўколишига сабаб бўлган касддан баданга ўртача огир шикаст етказиш - уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Касддан баданга ўртача огир шикаст етказиш:
а) икки ёки ундан ортик шахсга нисбатан;
б) хомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
в) ўз хизмат ёки фукаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг якин кариндошларига нисбатан;
г) ўта шафкатсизлик билан;
д) оммавий тартибсизликлар жараёнида;
е) тамагирлик ниятида;
ж) миллатлараро ёки иркий адоват замирида;
з) диний таассублар замирида;
и) бир гурух шахслар ёки уюшган гурух аъзоси томонидан ёхуд шу гурух манфаатларини кўзлаб;
к) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган касддан баданга огир шикаст етказиш жиноятини содир этган ёхуд ушбу Кодекснинг 97-моддасида назарда тутилган касддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахс томонидан;
л) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса,уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
106-модда. Кучли рухий хаяжонланиш холатида касддан баданга
огир ёки ўртача огир шикаст етказиш

Жабрланувчи томонидан килинган гайриконуний зўрлик ёки огир хакорат, шунингдек айбдорнинг ёки унинг якин кишисининг ўлимига ёки соглигига зиён етказилишига сабаб бўлган ёхуд сабаб бўлиши мумкин бўлган бошка гайриконуний харакатлар туфайли тўсатдан юз берган кучли рухий хаяжонланиш холатида касддан баданга огир ёки ўртача огир шикаст етказиш - икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки олти ойгача камок ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling