Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Эхтиётсизлик оркасида баданга ўртача огир ёки огир


Download 0.79 Mb.
bet44/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

111-модда. Эхтиётсизлик оркасида баданга ўртача огир ёки огир
шикаст етказиш

Эхтиётсизлик оркасида баданга ўртача огир шикаст етказиш -


энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.
Эхтиётсизлик оркасида баданга огир шикаст етказиш -
энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача микдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача камок билан жазоланади.
Эхтиётсизлик оркасида икки ёки ундан ортик шахс баданига ўртача огир ёки баданга огир шикаст етказиш -
энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача микдорда жарима ёки уч ойдан олти ойгача камок билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)
III БОБ. ХАЁТ ЁКИ СОГЛИК УЧУН ХАВФЛИ ЖИНОЯТЛАР

112 модда. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан кўркитиш


113 модда. Таносил ёки ОИТС касаллигини таркатиш
114 модда. Жиноий равишда хомила тушириш (аборт)
115 модда. Аёлни ўз хомиласини сунъий равищда туширишга мажбурлаш
116 модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик
117 модда. Хавф остида колдириш
112-модда. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан кўркитиш

Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан кўркитиш, агар бу харакат амалга оширилишидан хавфсираш учун етарли асослар мавжуд бўлса,энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваригача микдорда жарима ёки бир йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.


Ўша харакатлар:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гурух аъзоси томонидан ёки шу гурух манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача микдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Ўша харакатлар ўз хизмат ёки фукаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг якин кариндошларига нисбатан содир этилган бўлса,икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling