Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Аёлни ўз хомиласини сунъий равишда


Download 0.79 Mb.
bet46/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

115-модда. Аёлни ўз хомиласини сунъий равишда
туширишга мажбурлаш

Аёлни ўз хомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш, агар хомила сунъий туширилган бўлса,энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.


116-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим
даражада бажармаслик

Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса,уч йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.


Конун ёки махсус коидаларга мувофик касалга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган шахснинг узрли сабабсиз шундай ёрдам кўрсатмаганлиги баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса,уч йилдан беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача камок билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи кисмида назарда тутилган килмишлар эхтиётсизлик оркасида одам ўлишига сабаб бўлса,уч ойдан олти ойгача камок ёки беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи кисмида назарда тутилган килмишлар эхтиётсизлик оркасида:
а) одамлар ўлимига;
б) бошкача огир окибатларга сабаб бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
117-модда. Хавф остида колдириш

Хаёти ёки соглиги хавф остида колган ва ўзини ўзи химоя килиш имкониятидан махрум бўлган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, башарти, айбдор бундай ахволдаги шахсга ёрдам бериши шарт ва бундай имкониятга эга бўлса ёхуд айбдорнинг ўзи жабрланувчини хавфли ахволга солиб кўйган ва бу хол баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига олиб келса, икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмиш одам ўлишига сабаб бўлса, олти ойгача камок ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша килмишлар:
а) одамлар ўлимига;
б) бошкача огир окибатларга сабаб бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling