Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 0.79 Mb.
bet54/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

140-модда. Хакорат килиш

Хакорат килиш, яъни шахснинг шаъни ва кадр-кимматини беодоблик билан касддан тахкирлаш, башарти, шундай харакатлар учун маъмурий жазо кўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки бир йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Нашр килиш ёки бошкача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари оркали хакорат килиш - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Хакорат килиш:
а) жабрланувчини ўз хизмат ёки фукаролик бурчини бажариши муносабати билан боглик холда;
б) хавфли рецидивист томонидан ёки тухмат килганлиги учун илгари судланган шахс томонидан килинган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан юз эллик бараваригача микдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
VII БОБ. ФУКАРОЛАРНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ХУКУК ВА
ЭРКИНЛИКЛАРИГА КАРШИ ЖИНОЯТЛАР

141 модда. Фукароларнинг тенг хукуклигини бузиш


142 модда. Фукароларнинг турар жойи дахлсизлиги бузиш
143 модда. Хат ёзишмалар, телефон сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошка хабарларни сир сакланиши тартибини бузиш
144 модда. Фукароларнинг мурожаатлари тўгрисидаги конун хужжатла-рини бузиш
145 модда. Виждон эркинлигини бузиш
146 модда. Сайлов ёки референдум ташкил килиш уларни ўтказиш тўгрисидаги конун хужжатларини бузиш
147 модда. Сайлов хукукини ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга оширилишига тўскинлик килиш
148 модда. Мехнат килиш хукукини бузиш
149 модда. Муалифлик ёки ихтирочилик хукукларини бузиш
141-модда. Фукароларнинг тенг хукуклилигини бузиш

Жинси, ирки, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чикиши, эътикоди, шахсий ёки ижтимоий мавкеидан катъи назар, фукароларнинг хукукларини бевосита ёки билвосита бузиш ёки чеклаш ёхуд фукароларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакатлар зўрлик ишлатиб содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки олти ойгача камок ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling