Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Фукароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш


Download 0.79 Mb.
bet55/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

142-модда. Фукароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш

Турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб гайриконуний бостириб кириш - уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


143-модда. Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари
ёки бошка хабарларнинг сир сакланиши тартибини бузиш

Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошка хабарларнинг сир сакланиши тартибини касддан бузиш, шундай харакатлар учун маъмурий жазо кўлланилгандан кейин содир этилган бўлса,энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.


144-модда. Фукароларнинг мурожаатлари тўгрисидаги конун
хужжатларини бузиш

Мурожаат кўриб чикилишини асоссиз рад этиш, мурожаатни кўриб чикиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, асоссиз, конунга зид карор кабул килиш ёхуд фукароларнинг шахсий хаётига доир маълумотларни ошкор этиш, шунингдек фукароларнинг мурожаатлари тўгрисидаги конун хужжатларини фукароларнинг хукуклари ёки фукаролар, жамият ва давлатнинг конун билан кўрикланадиган манфаатларига жиддий зарар етказадиган холда бузиш энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Конуни тахриридаги кисм), (Олдинги тахририга каранг)


Фукарони давлат органига, корхона, муассаса, ташкилот ёки жамоат бирлашмасига мурожаат килганлиги ёки мурожаатда баён этилган танкид, шунингдек бошкача шаклда танкид килганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъкиб килиш - энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача микдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари, ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
145-модда. Виждон эркинлигини бузиш

Диний ташкилотнинг конуний фаолиятига ёки диний маросимларни ўтказишга тўскинлик килиш - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш, ёхуд икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.


Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, худди шунингдек уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўкитиш - энг кам иш хакининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача микдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Конуни тахриридаги кисм)
Фукароларнинг ўз фукаролик хукукларини амалга оширишларига ёки фукаролик бурчларини бажаришларига тўскинлик килиш билан, диндорлардан мажбурий йигим ундириш ва солик олиш билан ёхуд шахснинг шаъни ва обрўсини камситувчи чора-тадбирлар кўллаш билан ёки диний таълим олишда хамда фукаро динга нисбатан, динга эътикод килиш ёки эътикод килмасликка нисбатан, ибодат килишда, диний расм-русумлар ва маросимларда катнашиш ёки катнашмасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаётган пайтда мажбурлаш билан боглик диний фаолият юритиш, шунингдек диний маросимлар ўтказишни ташкил этиш шахс баданига енгил ёки ўртача огир шикаст етказилишига сабаб бўлса, - энг кам иш хакининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки олти ойгача камок ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Конуни тахриридаги кисм)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling