Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Инсон аъзолари ёки тўкималарини ажратиб олиш


Download 0.79 Mb.
bet52/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

133-модда. Инсон аъзолари ёки тўкималарини ажратиб олиш

Шахс тириклигида унинг розилигини олмасдан туриб ёки ўлганидан кейин якин кариндошларининг розилигисиз илмий ишлар ёхуд таълим ишлари учун трансплантация килиш ёки бузилмайдиган холда саклаш (консервация) максадида мурданинг аъзолари ёки тўкималарини ажратиб олиш -


энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша харакатлар:
а) гаразгўйлик ёки бошка паст ниятларда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса,олти ойгача камок ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
134-модда. Кабрни тахкирлаш

Кабрни ёки мурдани тахкирлаш, шунингдек мурдадаги, кабр устидаги ёки ичидаги нарсаларни олиш -


энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
VI БОБ. ШАХСНИНГ ОЗОДЛИГИ, ШАЪНИ ВА КАДР-
КИММАТИГА КАРШИ ЖИНОЯТЛАР

135 модда. Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш


136 модда. Аёлни эрга тегишга мажбур килиш ёки унинг эрга тегишига тўскинлик килиш
137 модда. Одам ўгирлаш
138 модда. Зўрлик ишлатиб гайриконуний равишда озодликдан махрум килиш
139 модда. Тухмат
140 модда. Хакорат килиш
135-модда. Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш

Шахвоний ёки бошка максадларда фойдаланиш учун алдаш йўли билан одам ёллаш - энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан икки юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)
Ўша харакат бундай шахсларни Ўзбекистон Республикаси худудидан олиб чикиб кетиш максадида содир этилган бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling