Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Муаллифлик ёки ихтирочилик хукукларини бузиш


Download 0.79 Mb.
bet57/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

149-модда. Муаллифлик ёки ихтирочилик хукукларини бузиш

Тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик хукукини ўзлаштириб олиш, хаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек, тафаккур мулк объектлари тўгрисидаги маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон килингунга кадар муаллифнинг розилигисиз ошкор килиш - энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.


ИККИНЧИ БЎЛИМ ТИНЧЛИК ВА ХАВФСИЗЛИККА
КАРШИ ЖИНОЯТЛАР

VIII боб. Тинчлик ва инсониятнинг хавсизлигига карши жиноятлар (150-156 моддалар)


IX боб. Ўзбекистон Республикасига карши жиноятлар (157-163 моддалар)
VШ БОБ. ТИНЧЛИК ВА ИНСОНИЯТНИНГ ХАВФСИЗЛИГИГА
КАРШИ ЖИНОЯТЛАР

150 модда. Урушни таргиб килиш


151 модда. Агрессия
152 модда. Урушнинг конун ва удумларини бузиш
153 модда. Геноцид
154 модда. Ёнланиш
154-1-модда. Чет давлатларнинг харбий хизматига,
хавфсизлик, полиция, харбий адлия органлари ёки шунга
ўхшаш бошка органларига хизматга кириш, ёлланиш
155 модда. Терроризм
156 модда. Миллий, иркий ёки диний адоват кўзгатиш
150-модда. Урушни таргиб килиш

Урушни таргиб килиш, яъни бир мамлакатни иккинчи мамлакатга нисбатан кўзгатиш учун турли шаклдаги карашлар, гоялар ёки чакириклар таркатиш - беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


151-модда. Агрессия

Боскинчилик урушини режалаштириш ёки унга тайёргарлик кўриш, шунингдек шу харакатларни амалга оширишга каратилган фитнада катнашиш - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Боскинчилик урушини бошлаш ва уни олиб бориш - ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан махрум килиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling