Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Сайлов ёки референдум ташкил килиш, уларни ўтказиш


Download 0.79 Mb.
bet56/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

146-модда. Сайлов ёки референдум ташкил килиш, уларни ўтказиш
тўгрисидаги конун хужжатларини бузиш

Сайлов ёки референдум ташкил килиш, уларни ўтказиш вактида мансабдор шахслар, сиёсий партиялар ёки фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларининг вакиллари, ташаббускор гурухлар ёки сайлов ёхуд референдум комиссиялари аъзолари томонидан овоз беришнинг яширинлигини бузиш, сайлов ёки референдум хужжатларини калбакилаштириш, сайлов ёки имзо варакаларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўгри хисоблаш - энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки олти ойгача камок ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


147-модда. Сайлов хукукининг ёки ишончли вакил ваколатларининг
амалга оширилишига тўскинлик килиш

Фукароларнинг депутат ёки Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш ёки сайланиш, сайловолди таргиботи олиб бориш хукукларини, депутатликка ёки Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод шахснинг ишончли вакиллари ўз ваколатларини эркин амалга оширишларига, шунингдек фукароларнинг референдумда эркин иштирок этишларига зўрлик ишлатиш, кўркитиш, алдаш ёки огдириб олиш йўли билан тўскинлик килиш - уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки олти ойгача камок ёхуд беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


148-модда. Мехнат килиш хукукини бузиш

Била туриб, гайриконуний равишда ишдан бўшатиш ёки ишга тиклаш тўгрисидаги суд карорини бажармаслик, шундай килмишлар учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилса,энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.


Аёлни хомиладорлиги ёки ёш болани парвариш килаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан гайриконуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш - энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling