Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


II БОБ. СОГЛИККА КАРШИ ЖИНОЯТЛАР


Download 0.79 Mb.
bet41/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

II БОБ. СОГЛИККА КАРШИ ЖИНОЯТЛАР

104 модда. Касддан баданга огир шикаст етказиш


105 модда. Касддан баданга ўртача огир шикаст етказиш
106 модда. Кучли рухий хаяжонланиш холатида касддан баданга ёки ўртача огир шикаст етказиш
107 модда. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чикиб, касддан баданга огир шикаст етказиш
108 модда. Ижтимоий хафли килмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чикиб, баданга касддан огир шикаст етказиш
109 модда. Касддан баданга енгил шикаст етказиш
110 модда. Кийнаш
111 модда. Эхтиётсизлик оркасида баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказиш
104-модда. Касддан баданга огир шикаст етказиш

Содир этилаётган пайтда хаёт учун хавфли бўлган касддан баданга огир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш кобилиятини йўкотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чикиши ёки унинг фаолияти тамоман йўколишига, рухий касалга чалинишга ёки умуман соглиги бузилиб, умумий мехнат кобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган кисмининг доимий йўколишига ёки хомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Касддан баданга огир шикаст етказиш:
а) хомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
б) ўз хизмат ёки фукаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг якин кариндошларига нисбатан;
в) ўта шафкатсизлик билан;
г) оммавий тартибсизликлар жараёнида;
д) тамагирлик ниятида;
е) безорилик окибатида;
ж) миллатлараро ёки иркий адоват замирида;
з) диний таассублар замирида;
и) киши аъзоларини кесиб олиб, бошка кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг кисмларидан фойдаланиш максадида;
к) бир гурух шахслар томонидан содир этилган бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Касддан баданга огир шикаст етказиш:
а) икки ёки ундан ортик шахсга нисбатан;
б) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 97-моддасида назарда тутилган тарзда касддан одам ўлдирган шахс томонидан;
в) ўта хавфли рецидивист томонидан;
г) уюшган гурух аъзоси томонидан ёки шу гурух манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса;
д) жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling