Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Никоҳдан ажратилганда эр (хотин)нинг ўз фамилиясини ўзгартириши


Download 147.21 Kb.
bet18/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   83
Bog'liq
оила кодекси

46-модда. Никоҳдан ажратилганда эр (хотин)нинг ўз фамилиясини ўзгартириши
Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 220-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-банди.
47-модда. Никоҳдан ажратилганда никоҳнинг тугатилиш вақти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан бошлаб тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 32-банди.
(47-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
48-модда. Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келган ҳолларда никоҳнинг тикланиши
Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келган ва тегишли суд қарорлари бекор қилинган ҳолларда, никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризасига кўра фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи томонидан тикланиши мумкин.
Агар эр (хотин) янги никоҳга кирган бўлса, никоҳни тиклаш мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 35, 37-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 309-моддаси.
8-боб. Никоҳнинг ҳақиқий эмаслиги
49-модда. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш асослари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади:
ушбу Кодекснинг 14—16-моддаларида белгиланган шартлар бузилганда;
сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда;
никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 34-банди.
(49-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-84-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 133-модда)

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling