Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Ўқув материалини муҳокама қилиш методлари қандай турларга бўлинади?


Download 295.41 Kb.
bet23/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Ўқув материалини муҳокама қилиш методлари қандай турларга бўлинади?
а) суҳбат б) синф-гуруҳ машғулотлари в) семинар машғулотларида г) давра суҳбати.


«Технология» сўзи қандай тушунчани англатади ва у қандай турларга бўлинади?
«Технология» - (юнонча сўз бўлиб «течне» - «маҳорат», «санъат» ва «логос» - «тушунча» «ўргатиш» мазмунини билдиради) бирон-бир жараённи амалга оширишдаги усул ва воситалар бирлигдир.
Ҳозирги кунда фанда инсон фойдаланадиган технологияларнинг икки тури: саноат ва ижтимоий технологиялар фарқланади.


Педагогик технология сўзи қандай тушунчани англатади ва нима учун айнан у педагогик технология деб номланяпти?
Педагогик технология - тизимли, технологик ёндашувлар асосида таълим шаклларини қулайлаштириш, натижасини кафолатлаш ва объектив баҳолаш учун инсон салоҳияти ҳамда техник воситаларнинг ўзаро таъсирини инобатга олиб, таълим мақсадларини ойдинлаштириб, ўқитиш ва билим ўзлаштириш жараёнларида қўлланиладиган усул ва методлар мажмуидир.
Педагогик технология - таълим усули, маълум маънода таълим-тарбия жараёнлари, воситалари, шакл ва методлари мажмуи. Ўқув материалларини танлаш, қайта ишлаб ўқувчиларнинг кучига, ўзлаштириш хусусиятларига мослаб шакли, ҳажмини ўзгартириш ҳам таълим технологиясига даҳлдор. Педагогик технология таълим-тарбиянинг объектив қонуниятлари, диагностик мақсадлар асосида ўкув жараёнлари, таълим-тарбиянинг мазмунини, метод ва воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш тизимидир. Шунинг учун педагогик технология дейилади.


Педагогик технологиянинг фан сифатидаги вазифаси нималардан иборат деб ўйлайсиз?
Педагогик технологиянинг фан сифатидаги вазифаси таълим-тарбия амалиётида энг самарали ва тсжамли ўқув жараёнларини белгилашни, шахсни касб эгаси сифатида шакллантирувчи педагогик, психологик қонуниятларни аниқлаш, шунингдек фалсафа, социология, физиология, математика, кибернетика, информатика ва бошқа фанларнинг қонуниятларидан фойдаланиш йўлларини аниқлашдан иборат.



Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling