Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Режадан, дарсдан ташқари машғулотларнинг ҳарбий хизматчи шахси шаклланишида қандай аҳамиятга эга?


Download 295.41 Kb.
bet22/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Режадан, дарсдан ташқари машғулотларнинг ҳарбий хизматчи шахси шаклланишида қандай аҳамиятга эга?
Режадан, дарсдан ташқари машғулотлар.
Бу турдаги машғулотлар рўйхатига техник тўгараклар, фан тўгараклари, илғор тажриба мактаби, конкурслар, олимпиадалар, мавзули кечалар, китобхонлик кечалари, кинолекторийлар, давра суҳбатлари, экскурсиялар ва шу кабиларни киради ҳамда таълим олувчиларнинг ўзлари қизиққан соҳалар бўйича қўшимча билимлар ва тасавурлар олиш, дунёқарашини кенгайтириш, фикрлаш қобилиятини оширишда катта аҳамиятга эга бўлиб, илмий ва ҳаётий фактлар бўйича кўргазмали тасаввурлар олишга; назария билан амалиёт ўртасидаги, таълим билан ҳаёт ўртасидаги алоқадорликнинг ўрнатилишига; ахлоқий ва эстетик вазифаларнинг ҳал этилишига ёрдам беради.




Таълим методлари (услублари) деб нимага айтилади. Таълимнинг қандай мет одлари мавжуд?
Таълим методлари (услублари) таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг биргаликдаги фаолиятининг усуллари бўлиб, бунда таълим берувчи таълим олувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантиради. Таълим методларининг алоҳида қисмлари (элементлари) эса таълим усуллари дейилади.



Ўқув материалини оғзаки баён қилиш методи қандай турларга бўлинади?
Машғулот жараёнида ўқув материалини оғзаки баён қилиш ўқитувчи томонидан сўз воситасида мантиқий, ташкилий ва техник усулларни қўллаган ҳолда шахсий таркибга билимлар бериш, уларни янги фактлар, ҳодисалар билан таништириш, қурол, техника ва шу кабиларнинг тузилишини тушунтириб бериш мақсадида қўлланилади. Ўқув материалини оғзаки баён қилиш қуйидаги турларда бўлади:
а) ҳикоя қилиш – аниқ, конкрет мазмунга эга бўлган ўқув материалини қисқа, ёрқин, образли, қизиқарли қилиб, ҳис-ҳаяжон билан баён қилиш.
б) тушунтириш – мураккаб ҳодиса, жараён, воқеаларнинг, муҳим масалаларнинг, қоида ва қонунларнинг мазмунини, моҳиятини қатъий мантиқий асосда очиб бериш.
в) маъруза – мавзунинг кўриб чиқилаётган саволлари бўйича кенгайтирилган назарий ахборот бериш, илмий таҳлил қилиш. Ўқув материалини оғзаки баён қилиш методларини қўллашда қуйидаги бир қатор дидактик қоида ва талабларга амал қилиниши мақсадга мувофиқдир:
♦ баён этилаётган материал илмий асосланган, ғоявий жиҳатдан мазмунли, назарияни амалиёт билан боғлашга қаратилган бўлиши зарур;
♦ баён этилаётган материалнинг тарбиявий аҳамиятини тўғри белгилаш орқали шахсий таркибга тарбиявий таъсир кўрсатиш воситаларини аниқлаш ва амалга ошириш лозим;
♦ баён этишда ўқитувчининг нутқи равон, тушунарли бўлиши, ўқув материали ҳис-туйғули ифода қилиниши лозим.



Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling