Командир маҳорати қандай санъат турини мукаммал эгаллаганлигида намоён бўлади?
Аввалом бор ҳар бир командирнинг маҳорати ҳарбий санъатни мукаммал эгаллаганлигида намоён бўлади, шундан келиб чиқиб қуйидаги таърифларга эътибор қаратсак:
Офитсернинг педагогик маҳорати - унинг психологик-педагогик тафаккури, ўз хизмат фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган махсус билими, малакаси ва кўникмалари ҳамда ҳиссий-иродавий сифатлари бирлиги бўлиб, у офитсер шахсининг юксак тараққий этган ғоявий, касбий, ахлоқий, жанговар, ташкилотчилик ва ҳарбий педагогга хос хислатлари билан уйғунликда таълим-тарбия вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш имконини беради.
Таркибий жиҳатдан педагогик маҳорат ўқитувчи (методист) маҳорати ва тарбиячи маҳоратига ажратилади.
Ўқитувчи (методист) маҳорати офитсеминг ҳарбий-педагогик жараённинг қонуниятларини, хусусиятларини, шахсий таркибга таълим бериш жараёнининг мақсад ва вазифаларини чуқур билишида намоён бўлади.
Тарбиячи-офитсер маҳорати ҳарбий хизматчилар тарбиясининг қонуниятларини, принсипларини, методларини, мақсад ва вазифаларини, асосий йўналишларини билиши ва бу билимлардан амалда тўғри фойдалана олиши билан ифодаланади.
|
Билим, кўникма ва малакага таъриф беринг.
Билим – шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи.
Кўникма – шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш қобилияти.
Малака – муайян ҳаракат, фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли.
|
|
Шахсий таркибнинг билими, кўникмаси ва малакаларини текшириш қайси методлар ёрдамида амалга оширилади?
Ўқувчиларнинг ўқув фаолияти натижаларини текширишда шкалалаш, тест, рейтинг каби методлар қўлланилади.
Ўқувчиларнинг ўқув фаолияти натижаларини шкалалаш – аниқ жараёнларни рақамлар тизими асосида моделлаштириш бўлиб, у сифат тавсифларни миқдор ўзгаришларга айлантиришга ёрдам беради.
Тест (инглизчадан “тест” – синаш, текшириш, ўрганиш) – аниқ мақсад асосида муайян ҳолат даражасини сифат ва миқдорий кўрсаткичларда белгилашга имкон берувчи синов воситаси саналади.
Рейтинг (инглизча “ратинг” – баҳолаш, тартибга келтириш, даража) – муайян ҳодисани олдиндан белгиланган шкала бўйича баҳолаш саналади. Рейтинг тизими ўқувчиларнинг билим сифатини назорат қилиш тури, методи ва шакли ҳисобланади.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |