Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Миллий ғоя қандай фикрлар мажмуи ҳисобланади?


Download 295.41 Kb.
bet27/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Миллий ғоя қандай фикрлар мажмуи ҳисобланади?
МИЛЛИЙ ҒОЯ — муайян миллат ҳаётига мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуи. У миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштиради, унинг туб манфаатларини, мақсадларини ифодалайди. Миллий ғоя ўз мо-ҳиятига кўра, халқ, миллат такдирига дахлдор бўлган, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ва мўлжалларни ҳам акс эттиради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик – миллий ғоямизнинг пойдеворидир” китобида миллий ғояга асосланган миллий тарбиянинг қуйидаги асосларини таъкидлаб кўрсатади:
1) фикр тарбияси;
2) миллий қадриятлар тарбияси;
3) умуминсоний қадриятлар тарбияси.


Тарбиянинг қандай тамойиллари бор ва уларни ташкил этишга қандай асосий талаблар қўйилади?
Тарбия тамойиллари – тарбия назариясининг асосий етакчи қоидалари бўлиб, тарбия жараёнини ташкил этиш мазмуни, шакл, метод ва воситаларини тўғри танланишини белгилайдиган бошланғич асослар ҳисобланади.


Тарбия жараёнининг мазмуни, методлари ва уни ташкил этишга қандай асосий талаблар қўйилади?
Тарбия жараёни - командир ва ҳарбий хизматчилар (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик жараёнидир. Тарбия жараёнида тарбияланувчининг онги шакллана боради, ҳис-туйғулари ривожланади, ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий алоқалами ташкил этишга хизмат қиладиган хулқий одатлар ҳосил бўлади.
Тарбия методлари умумий маънода жамият қўйган тарбиянинг мақсадларини ва тарбия жараёни ҳал этадиган конкрет вазифаларни амалга ошириш йўлларидир.




Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling