Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Download 295.41 Kb.
bet29/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Тарбия тор маънода эса бу - ёшларни жамият ҳаётининг аниқ вазиятига жалб этиш, унинг ривожланиши учун шароит яратиш бўйича катталарнинг биргаликдаги олиб борадиган аниқ фаолиятини билдиради.
Тарбия - шахсни мақсадга мувофиқ такомиллаштириш учун уюштирилган педагогик жараён бўлиб, тарбияланувчининг шахсига мунтазам ва тизимли таъсир этиш имконини беради.


Тарбия турлари ҳақида тушунча беринг.
Тарбия турлари — ахлоқий, ақлий, жисмоний, эстетик, экологик, иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий тарбиялар
Ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларни ижтимоий-ахлоқий меъёрлар мазмунидан хабардор этиш, уларга ахлоқий меъёрларнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятини тушунтириш, уларда ижтимоий-ахлоқий меъёрлар (талаб ва тақиқлар)га нисбатан ҳурмат ҳиссини қарор топтириш асосида ақлий онг ва маданиятни шакллантириш;
Ақлий тарбияни йўлга қўйиш чоғида ўқувчиларни илм-фан, техника ва технология борасида қўлга киритилаётган ютуқ-лардан, янгилик ва кашфиётлардан бохабар этиш, ижтимоий фанлар асослари хусусидаги билимларни бериш баробарида уларда тафаккур қобилиятини қарор топтириш, дунёқарашни шакллантириш;
Жисмоний тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларда ўз соғлиқларини сақлаш ва мустаҳкамлаш, организмни чиниқтириш, жисмоний жиҳатдан тўғри ривожланиш ҳамда унинг ишлаш қобилиятини ошириш борасида ғамхўрлик қилиш туйғусини юзага келтириш, уларда янги ҳаракат турлари борасида кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш.
Eстетик тарбияни олиб бориш жараёнида ўқувчиларда эстетик ҳис-туйғу, эстетик дидни тарбиялаш, уламинг ижодий қобилиятларини, эстетик эҳтиёжларини, гўзалликни севиш ва унга интилиш қоби-лиятларини тараққий эттириш, эстетик маданиятни шакллантириш;
Eкологик тарбияни олиб бориш чоғида ўқувчиларга экологик билимлар бериш асосида шахс, жамият ва табиат бирлиги ҳамда алоқадорлигини ўқувчиларга тушунтириш, уларда инсоннинг инсоният, жамият тараққиётидаги муҳим ўрни ва аҳамияти борасида тушунчалами қарор топтириш, табиатга нисбатан эҳтиёткорона ва масъуллик билан муносабатда бўлиш туйғуларини, шунингдек, экологик маданиятни шакллантириш;

Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling